Чортоқ туманида бизнес-инкубатор ташкил этилди
Чортоқ туманида Ҳудудий бизнес инкубаторини очилиш маросими ҳамда бизнес-инкубаторларда ўқув курсларни ташкил этиш тартиблари юзасида ўқув семинари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 июлдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4399-сонли Қарори асосида Фарғона водийсида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш тизимини кенгайтириш, шунингдек, туризм ва ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳамда қишлоқ тадбиркорлигини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Фарғона водийсида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш тизимини кенгайтириш соҳаларида ўз тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаролар, микро ва кичик корхоналар, якка тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркорларга техник кўмак кўрсатиш ҳамда таълим хизматлари, молиявий ресурслардан фойдаланишларига кўмаклашиш орқали янги иш ўринларини яратиш ҳамда Жаҳон банки билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган “Бизнес инкубация ва мураббийлик” дастури амалга оширилмоқда.
Ўтган давр мобайнида Савдо-саноат палатаси томонидан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 3 тадан (жами 9 та) ҳудудий бизнес-инкубаторлар ташкил қилинган бўлиб, уларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг танланган соҳалари бўйича малака ва кўникмаларини ошириш учун методик ва техник таъминланди.
Бугунги кунда ҳудудий бизнес-инкубаторлар томонидан “тадбиркорлик асослари” ва “Бизнесни ташкил этиш ва корхона бошқаруви” мавзусида икки босқичли ўқув курсларининг дастурлари ва қўлланмалари ишлаб чиқилган холда 45 нафар малакали бизнес тренер ва мураббийлар танлаб олинди.
Жорий йилнинг 24 октябрь куни Наманган туман Ҳудудий бизнес инкубаторида "Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган бизнес инкубаторларнинг фаолиятини мувофиклаштириш ва самарадорлигини ошириш юзасидан семинар тренинг ўтказилди.
Семинар тренингда 9 та бизнес инкубаторларнинг менежер ва уларнинг ёрдамчилари лойиҳа менежери С.Саидназирхаинов иштирок этган холда ҳудудий бизнес-инкубаторлар фаолиятини юритиш, келгуси даврдаги фаолият режаларини ишлаб чиқиш ва ҳамкорлик муҳитини такомиллаштриш, тадбиркорлик бўйича салохияти юқори бўлган ёшлар ва ҳотин-қизларни ўқитиш дастурларини такомиллаштириш, ўқув курсларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиблари юзасидан маъураза ва тақдимотлар қилинди.
Семинарда, бизнес инкубаторларнинг мақсадлари ва уларнинг олдига қўйилган вазифаларни бажариш ҳамда ҳисоботдорлик юзасидан ўз фикр-мулохазалар билдирилди.
Шу куни, Наманган вилоятида ташкил этилган Чортоқ туман ҳудудий бизнес инкубаторининг очилиш маросими ўтказилди.
Мазкур тадбирда - лойиҳа менежери С.Саидназирхаинов, Чортоқ туман ҳокими А.Отахўжаев, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ташкил қилинган ҳудудий бизнес-инкубаторларнинг менежерлари ва уларнинг ёрдамчилари, Ўзбекистон Ишбилармон аёллар Ассоциацияси Чортоқ туман бўлими раҳбарияти ҳамда ўз тадбиркорлик фаолятини бошламоқчи бўлган фуқаролар ва тадбиркорлик субъкетларининг вакиллари иштирок этдилар.
ССП матбуот хизмати
25.10.2023
16:16