Диққат! "ITMA ASIA + CITME" кўргазмасига таклиф қилади
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси юртимиз текстиль корхоналари учун “БИЗНЕС ТУР” ташкил қилмоқда!
19-24 ноябрь кунлари Шанхай шаҳри "ITMA ASIA + CITME" жаҳондаги энг йирик тўқимачилик ускуналари ва технологиялари кўргазмасига мезбонлик қилади.
“Бизнес тур” дастурига кўра, соҳа корхоналари халқаро кўргазмада уюшган ҳолда – жамоавий иштирок этади.
Бунинг учун 18 ноябрь куни “Тошкент – Циан – Шанхай” йўналишида алоҳида чартер рейс йўлга қўйилди.
“Бизнес тур” давомидаги барча ташкилий жараён Савдо-саноат палатаси томонидан амалга оширилади.
Халқаро кўргазма якунлари бўйича тўқимачилик технологиялари хариди учун аниқ молиявий ресурслар жалб этилади.
Гапнинг индаллоси, янги лойиҳалар устида бош қотираётган, технологияларини янгилаш ниятидаги ёки янги маҳсулот ишлаб чиқаришни мақсад қилган текстилчилар учун зўр имконият!
Батафсил маълумот:
+998(78) 150 60 06
+998(93) 574 51 51
+998(91) 783 01 01
01.11.2023
17:18