Ўзбекистон-Австрия ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
Шу йилнинг 2 ноябрь куни Савдо-саноат палатасида Австрия Федерал палатасининг Савдони ривожлантириш агентлиги бош директори ўринбосари Астрид Фиксл-Пуммер билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистон ва Австрия ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш ҳамда икки ташкилотнинг фаолияти билан таништиришдан иборат бўлди.
Суҳбат давомида икки давлат палаталари фаолияти тўғрисида маълумот алмашилиб, уларнинг ўхшаш томонлари қайд этилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Австрия ишбилармон доиралари ўртасида сармоявий, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, Австриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2024 йилда савдо ваколатхонасини очишни режалаштираётгани айтиб ўтилди.
ССП матбуот хизмати
03.11.2023
12:05