Ўзбекистон ва Туркия ишбилармон доира вакиллари ўртасида давра суҳбати
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия ишбилармон доира вакиллари ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир Туркия металл буюмлар ҳунармандлари федерацияси раиси Меҳмет Геч бошчилигидаги делегациянинг юртимизга ташрифи доирасида ўтказилди.
Туркия металл буюмлар ҳунармандлари федерацияси таркибида республика бўйлаб рўйхатга олинган 278 та касб-ҳунар палаталари билан 180 мингдан ортиқ савдогар ва ҳунармандлар мавжуд.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов, Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев ҳамда икки давлатнинг 50 дан ортиқ тадбиркорлари иштирок этди.
Мазкур учрашувдан мақсад ўзаро ҳамкорлик алоқларини янада ривожлантириш ва кенгайтиришдан иборат бўлиб, тадбир якунида “Б2Б” форматидаги икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди.
ССП матбуот хизмати
03.11.2023
12:36