Турк-Ўзбек Ишбилармон форумининг турк тарафдан хамраиси Осман Доған Шаҳлан билан учрашув
Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Турк-Ўзбек Ишбилармон форумининг турк тарафдан хамраиси Осман Доған Шаҳлан билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув доирасида О.Шаҳлан Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигида ташкил этилган ташкилотлар ўртасида мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйишда ҳамда мамлакатлар ўртасида савдо- муносабатларини янада кенгайтиришда ҳамфикрлигини билдирди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислам Жасимов томонидан ҳам бу фикр маъқулланиб, Ўзбекистон доимо Туркия билан муносабатларини янада яхшилашда бефарқ эмаслигини таъкидлаб, ўз мулоҳазалари билан бўлишди.
Мулоқот якунида келажакдаги ҳамкорлик йўлидаги истиқболли режалар келишиб олинди.
ССП матбуот хизмати
13.11.2023
15:01