Озон Ўзбекистонда сотувни бошлади
Россиянинг энг йирик маркетплейсларидан бири Озон ўз географиясини кенгайтириб, Ўзбекистондаги харидорларга сотув йўлларини очмоқда.
Энди аҳолимиз Озон платформасида турли тоифадаги товарларнинг кенг ассортиментидан танлаб харид қилишлари мумкин бўлади. Бу Озон логистика тармоғининг ривожланиши ва ўзбекистонлик етказиб берувчилар билан ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилиши муносабати билан амалга ошмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 4 октябрь куни Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги минтақалараро учинчи ҳамкорлик форуми доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Россиянинг Озон маркетплейси билан электрон тижоратни ривожлантириш бўйича меморандум имзоланган эди.
Меморандумга кўра, компания мутахассислари Савдо-саноат палатаси кўмагида маҳаллий тадбиркорлар учун ўқув курсларини ўтказади.
14.11.2023
15:08