Индонезия Ғарбий Сулавеси провинсиясининг Савдо-саноат палатаси билан учрашув
Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят бошқармасига Индонезиянинг Ғарбий Сулавеси провинсияси Савдо-саноат палатаси раиси Роберт Тампуболон бошчилигадаги 15 нафар тадбиркорлар делегацияси ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон-Индонезия тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини янада кучайтириш мақсадида Б2Б форматида учрашув ташкил этилди.
Мазкур В2В форматидаги ҳамкорлик учрашувида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи ҳамда вилоят Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси вакиллари иштирок этди.
Учрашув давомида икки давлат ишбилармонлари ўртасида келгусида ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувларга эришилди.
ССП матбуот хизмати
17.11.2023
17:25