Жининг шаҳри мери ва тадбиркорлари билан учрашув
20 ноябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Хитойнинг Шандон провинсияси Жининг шаҳри мери ва тадбиркорлари ҳамда Ўзбекистон ишбилармон доира вакиллари, хўжалик бирлашма вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда юртимизда савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида музокара ўтказилди, шунингдек, тадбиркорларнинг таклифлари тингланди.
Мулоқот давомида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг кун сайин ривожланиб бораётганлиги ўз навбатида савдо-иқтисодий муносабатларнинг кенгайишига хизмат қилиши таъкидланди.
ССП матбуот хизмати
22.11.2023
09:03