Усмоний Садразам бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Афғонистон давлатининг Қишлоқ хўжалиги, ирригация ва чорвачилик вазирининг ўринбосари Усмоний Садразам бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда делегация вакиллари икки давлат ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш ниятини билдириб, савдо алоқаларини янада мустаҳкамлашдаги бир нечта таклифларини айтиб ўтишди. Жумладан, божхона, юк ташиш, виза масаласи ҳамда экспорт қилинаётган маҳсулотлардаги имтиёзлар.
Учрашув давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари Ислам Жасимов яқин қўшничилик принципи асосида ҳамкорлик учун доим тайёрлигини, божхона масаласидаги таклифга эса ҳозирда айрим маҳсулотлар учун ноллаштирилган тарифлар мавжудлигини таъкидлаб, кейинчалик ҳам бу масалани кўриб чиқиб муносабат билдиришларини айтиб ўтди. Шунингдек, Афғонистон давлати саноат соҳасида янада яхши натижаларга эришишига ишонч билдирилди.
Бундан ташқари, томонлар Афғонистон савдо-саноат палатаси вакилларининг икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларини ўрнатиш ва ривожлантириш бўйича бизнес-форум ўтказиш мақсадида Ўзбекистонга ташрифи масаласини муҳокама қилишди.
ССП матбуот хизмати
24.11.2023
11:32