Янгиариқ туманида "Тадбиркорлар хиёбони" очилди
Президентимизнинг "Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-15 сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида "Тадбиркорлар хиёбони" ташкил этилди.
Очилиш маросимида Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи Қ.Игамбергенов, туман ҳокими К.Отажонов, маҳалла фаоллари ва тадбиркорлар иштирок этишди.
Ушбу хиёбонда тадбиркорлар учун барча қулайликлар яратилган бўлиб тижорат банклари офислари, инвесторларнинг бизнес лойиҳаларини муҳокама қилиш ҳамда “Б2Б” учрашувлари учун махсус хоналар, "коворкинг” фаолияти, шунингдек, Wи-Фи зоналар ташкил этилган.
ССП матбуот хизмати
27.11.2023
09:23