Япония давлати делегацияси билан учрашув ташкил этилди
24 ноябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Япония давлатининг Ҳоккаидо префектураси Саппоро шаҳрининг Саппоро Савдо-саноат палатаси, Ҳоккаидо Ахборот технологиялари ва коммуникациялар уюшмаси ҳамда Ҳоккаидо тиббиёт фанлари университети вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда делегация вакиллари икки давлат ўртасида ИТ ва тиббиёт соҳасидаги бир қатор масалалар ҳамда савдо-иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлашдаги бир нечта таклифлар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, учрашув давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Саидкомил Саидназирханов ИТ соҳасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар берди ва келгусида ҳамкорлик учун доим тайёрлигини билдирди.
ССП матбуот хизмати
27.11.2023
09:41