Туркия давлатининг TÜMSIAD ташкилоти вакиллари билан учрашув
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Туркия давлатининг ТÜМСИАД ташкилоти вакиллари билан учрашув ўтказилди.
TÜMSIAD 2005 йил Истанбулда ташкил этилган бўлиб, тадбиркорлик субъектлари уюшмаси ҳисобланади. Туркиянинг 81 та провинсиясида ўз бўлинмаларига эга. Хорижий давлатлар билан ҳудудий ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан экспорт ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмак беради.
Учрашувда озиқ-овқат саноати бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Хусусан, сут ва сут маҳсулотлари, чой, зайтун ва қаҳва етиштириш борасида таклиф ва мулоҳазалар тингланди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов илгари сурилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, кейинги йилда бизнес-форум ташкил этиб ҳамда Б2Б форматида соҳаларига мос келувчи компаниялар билан таништириш таклифини берди.
ССП матбуот хизмати
29.11.2023
11:25