Бухоро шаҳрида «Туризм соҳасида маркетинг» мавзусида семинар ташкил этилади
Жорий йилнинг 14-18 ноябрь кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбек-Япон маркази ҳамкорлигида Бухоро шаҳрида «Туризм соҳасида маркетинг» мавзусида семинар ташкил этилиши режалаштирилган.
Ушбу семинарни ташкил этишдан асосий мақсад туризм соҳасидаги замонавий ва илғор маркетинг усулларини кенг ёритиш ёрдамида Бухоро вилоятининг туризм салохиятини тубдан оширишдир.
Шунингдек, семинар давомида иштирокчиларга Япония мамлакатининг энг йирик туристик компаниялари сирасига кирувчи «JTB Japan» компаниясининг ички туризм ва маркетинг масалалари бўйича консультанти, Япония халқаро ҳамкорлик марказининг туризм соҳаси бўйича эксперти Шоко Усуи ҳоними томонидан туризм соҳасидаги Япония ва бошқа ривожланган мамлакатлар тажрибаси мисолида амалий маслаҳатлар ва тавсиялар берилади.
Семинар 2016 йилнинг 14-18 ноябр кунлари соат 10:00 дан 13:00га қадар рус тилида олиб борилади. Семинарда қатнашиш бепул ва унинг якунида барча иштирокчилар тегишли сертификатлар билан тақдирланадилар.
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин:
Тел: (8-365) 221 53 73, 770 11 01
E-mail: bx@chamber.uz
ЎзССП Матбуот хизмати
26.10.2016
13:00