Татаристон Раиси Рустам Минниханов Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармалари раҳбарлари билан учрашди
Татаристон Раиси Рустам Минниханов Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармалари раҳбарлари билан учрашди. Учрашув Татаристон Республикаси ҳукумат уйида бўлиб ўтди.
– Татаристонга ташрифингиз Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатлар доирасида Татаристон-Ўзбекистон ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган янги алоқаларни ўрнатиш учун ажойиб имкониятдир, – деди Республика Раиси.
Республика Раиси Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Татаристонга илк бор ташриф буюрганини эслаб ўтди.
“Ушбу ташриф доирасида Россия ва Ўзбекистон ўртасида минтақалараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Умуман олганда, Ўзбекистон Президентининг Россияга ташрифи жуда муваффақиятли кечди. Ишончим комилки, бу бизнинг келажакдаги қўшма лойиҳаларимизга асос бўлади”, - дея қўшимча қилди Рустам Минниханов.
Учрашувда бир қатор соҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Эслатиб ўтамиз, ташриф доирасида делегация “Алабуга”, “ТАНЕКО” ва “Химград” МИЗларга ташриф буюрди.
ССП матбуот хизмати
30.11.2023
10:09