Германиянинг Дрезден шаҳрида Ўзбекистон-Саксония форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Германия Федератив Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва икки давлат бизнес вакиллари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича ишончли ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган ва бу жараёнда Савдо-саноат палатаси томонидан амалга оширилаётган турли лойиҳалар ҳам салмоқли ўринга эга.
Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Германиянинг Дрезден шаҳрида Саксония иқтисодий таълим маркази томонидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида “Малакали иш кучи билан таъминлаш – Ўзбекистондаги имкониятлар” мавзусида Ўзбекистон-Саксония форуми бўлиб ўтди.
Мазкур Форумда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабов, Ўзбекистоннинг Германиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Д.Ахатов, Саксония иқтисодий таълим маркази раҳбари, Саксония иқтисодиёт вазирлиги ҳамда 50 нафарга яқин немис бизнес вакиллари иштирок этди.
Форум доирасида Германияда яхши ривожланган ва бугунги кунда бизнес соҳасига мутахассислар етказиб беришда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган "дуал таълим" тизимини мамлактимизда йўлга қўйишдаги ҳамкорлик, Германия компанияларига малакали мутахассиларни тайёрлаш ва етказиб бериш каби масалалар, шунингдек Ўзбекистоннинг инвестиция имкониялари борасида муҳокамалар бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижаси, бугунги хамда якин ва узоқ истиқболдаги муҳим вазифалар юзасидан Германиялик тадбиркорларга ахборот бериб ўтишди.
Германиянинг Лейпсиг, Зул шаҳарлари ҳамда Берлин шаҳарларида 30 ноябрь кунига ҳам қатор тадбирлар белгиланган бўлиб, Германияда бўлиб турган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси раҳбарлигидаги Палата ходимлари ва немис ҳамкорлар вакиллари ўртасида учрашувлар ўтказилади.
ССП матбуот хизмати
30.11.2023
12:47