ИНВЕСТОРЛАР ВА БИЗНЕС ВАКИЛЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Жаҳон Банкининг “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” (МУНИС) лойиҳаси доирасида илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш бўйича бизнес-лойиҳаларни грант асосида молиялаштириш учун аризаларни қабул қилинишини эълон қилишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Аризалар МУНИС лойиҳасини амалга оширувчи ишчи гуруҳ томонидан 2.2 - Business Investments in Research & Development (БИРД) (Илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишланмаларига бизнес-инвестиция дастури) компоненти тартиб-тамойилларига мувофиқ қабул қилинади.
Аризаларнинг сифатли тайёрланишини ташкил этиш мақсадида амалий семинарларни ўтказиш режалаштирилган. Семинарларда Жаҳон Банкининг халқаро экспертлари танлов шартлари ҳақида батафсил маълумот берадилар.
Сана: 12 ва 14 декабрь
Вақти: 10:00 да
Манзил: “ИННО TechnoPark”- ЛОКАЦИЯ
Семинарда қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз сўралади: http://surl.li/nxwxt
Батафсил маълумот учун: https://tinyurl.com/mryp3we9
+998995812612 +998951405995
07.12.2023
11:05