Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши
2023 йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Жамоатчилик кенгаши раиси Даврон Вахабов олиб борди. Унда Жамоатчилик кенгаши аъзолари, тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қуваатлаш бўйича Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ишлайдиган вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбар ходимлари иштирок этишди.
Ўтказилган йиғилишда кўплаб тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда Солиқ кодексининг 227/1-моддасида назарда тутилган жазо чораларини енгиллаштириш масаласи муҳокама қилинди.
Тадбир якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг таклифлари батафсил муҳокама қилинди ва якуний хулоса Президент Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгилаб олинди.
ССП матбуот хизмати
15.12.2023
09:37