Тадбиркорлар учун очиқ мулоқот ташкил этилди
Шаҳрисабз шаҳридаги Коба мажмуасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ташаббуси билан тадбиркорлар учун очиқ мулоқот ўтказилди.
Бугунги кунда Шаҳрисабз шаҳрида 5 минг нафардан ортиқ тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтиб фаолиятини бошлаган. Уларнинг 2500 нафари маҳаллалар кесимида фаолият олиб бормоқда.
Очиқ мулоқотда Савдо-саноат палатаси Шаҳрисабз бўлими бошлиғи ҳам иштирок этиб, тадбиркорларнинг мурожаат, таклиф ва саволларига жавоб берди.
ССП матбуот хизмати
25.12.2023
15:27