Оилавий тадбиркорларга 5 нафаргача доимий ходим ёллаш ҳуқуқи берилди
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-890, 27.12.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий субектларига субектларига 5 нафаргача доимий ходимни улар билан меҳнат шартномасини тузган ҳолда ёллаш ҳуқуқи берилди (илгари 3 нафаргача эди).
Шунингдек, бир оилавий корхона иштирокчисига бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиш ҳуқуқи берилди.
“Божхона кодекси”га киритилган ўзгартиришга кўра, давлат ҳамда нодавлат спорт-таълим ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган махсус спорт кийим-бошлари, поябзал, спорт анжомлари, жиҳозлари ва ускуналарининг 50 фоизи учун божхона божини тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар берилди.
“Шаҳарсозлик кодекси”га киритилган ўзгартиришга кўра, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг шаҳарсозлик фаолияти обектларини қуриш тўғрисида қарорлар қабул қилиш бўйича ваколатлари бекор қилинди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
ССП матбуот хизмати
29.12.2023
09:48