Қирғизистон билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 11 январь куни Савдо-саноат палатасида Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси вакиллари билан кўргазма залини очиш ва жорий этиш жараёнини муҳокама қилиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси делегацияси Ўш шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб, “Мегаполис” савдо марказида мамлакатимиз мебель ишлаб чиқарувчилари учун кўргазма залини очиш масалаларини муҳокама қилган эди.
Учрашув давомида Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мебель маҳсулотларининг “савдо уйи” ва “шоурум” ташкил этиш бўйича бир қатор масалалар муҳокама қилинди ва видеотақдимот намойиш этилди.
Учрашув якунида 2024 йил давомида томонлар тарафидан ҳамкорлик борасида амалга ошириладиган ишлар бўйича келишиб олинди.
ССП матбуот хизмати
12.01.2024
09:00