Хитойлик инвесторлар Ўзбекистонга ташриф буюрди
Тошкент шаҳрида Хитой халқ Республикасининг ишбилармонлари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида "Б2Б" учрашувлари бўлиб ўтди.
Ташриф Савдо-саноат палатаси томонидан Шанхай шаҳрида бўлиб ўтаган бизнес мулоқот давомида эришилган келишувлар натижасида ташкил этилди.
Хитойлик инвесторлар билан бўлиб ўтган учрашувда 60 га яқин ўзбекистонлик тадбиркорлар иштирок этди.
Учрашувлар давомида қишлоқ хўжалиги, ветеринария препаратлари ва вакциналар, электр транспорт воситалари, электрон тижорат, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқа йўналишларда музокаралар олиб борилди.
Музокаралар натижасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича эришилган келишувлар доирасидаги савдо-инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича иш ташкил этиш белгилаб олинди.
ССП матбуот хизмати
12.01.2024
12:03