Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Марказий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади
2016 йилнинг 18 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Марказий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.
Йиғилишда Савдо-саноат палатаси томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида 2017 йилги устувор вазифалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармонидан келиб чиқадиган устувор вазифалар муҳокама қилинади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идораларнинг раҳбар ва вакиллари, ҳамда аъзо тадбиркорлар иштирок этишади.
Тадбирнинг ўтказилиш жойи: “Пойтахт” Бизнес маркази “Кизилкум” зали.
Тадбирнинг очилиш вақти: 2016 йил 18 ноябр, соат 10:00да.
ЎзССП Матбуот хизмати
16.11.2016
17:25