Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) мутахассислари билан экспортни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди.
2021 йил 6 май куни Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) томонидан Ўзбекистонда экспортни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди.
Вебинарда ИҲТТнинг Евроосиё давлатлари билан ҳамкорлик бўлинмаси, Европа комиссияси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Экспортни рағбатлантириш агентлиги ва Польша тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда ИҲТТ мутахассислари томонидан республикамиз маҳаллий корхоналарнинг хорижий бозорларга чиқиши, уларнинг хорижга маҳсулотлари экспортини кенгайтириш, шунингдек экспорт соҳасида Польша тажрибаси тўғрисида фикр алмашилди.
Шунингдек, видеомулоқотда Европа Иттифоқининг “Преференцияларинг бош тизими плюс” (“GSP+”) тизими доирасида республикамиз тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳсулотларни экспорт қилишда ушбу тизимни самарали қўллаш ҳамда маҳаллий тадбиркорлик субъектлари учун экспорт соҳасида маҳсулот бренди ва маркетинги аҳамияти тўғрисида ҳам тақдимот бўлиб ўтди.
06.05.2021
18:36