Умумий маълумотлар
Ҳурматли тадбиркорлар!
Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига сайтига ташриф буюрганинингиз биз учун улкан шараф.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикасида аниқ мақсадга йўналтирилган, чуқур ўйланган сиёсат юритилиб, унинг асосий устуворлиги мулкдорлар синфини шакллантириш, ҳар қандай бозор иқтисодиётини ҳаракатга келтирувчи куч саналган хусусий секторни самарали ва жадал ривожлантириш учун юқаори даражадаги қулай шароитлар яратишдан иборат.
Мазкур вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси муҳим аҳамият касб этади. Палата кичик ва йирик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича жадал фаолият олиб боради.
Фаҳр билан қайд этишни истардикки, аъзоларимиз орасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «АсакаБанк» акциядорлик тижорат банки, «ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНК» ОАТБ, «Агробанк» ОАТБ, «Капиталбанк» ОАТБ, «Қишлоққурилишбанк» ОАТБ, «Ипак Йўли» банк, «Дори Дармон» АК, «Дойче Кабель» ва «Alutex» МЧЖ, «Nestle» МЧЖ қўшма корхоналари, Республика Универсал Агросаноат Биржаси, «Эътиқод» МЧЖ, «Ўзбектелеком» АК, «Ўзсаноатмашимпекс» ДАК, «Ўзмарказимпэкс» ДАТК, «Ўзагросуғурта» ОАЖ, «Ипак Йўли Туризм Инвест» МЧЖ ҚК, «Қишлоқ қурилиш инвест» ХК ва ривожланиш ҳамда мукаммалликка интилаётган бошқа компаниялар мавжуд.
Мамнуният билан айтиш жоизки, Савдо-саноат палатасининг сафи кундан-кунга кенгайиб, бу аъзоларимиз олдидаги масъулиятимизни янада оширади. Бугунги кунда Палата ишбилармонлик ҳамжамияти вакиллари ва чет эллик инвесторлар исталган вақт Ўзбекистоннинг исталган нуқтасида Палата ва унинг бўлинмалари мутахассисларининг тезкор ва самарали ёрдамига эга бўлиши учун тақдим этилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш устида жадал иш олиб бормоқда.
Савдо-саноат палатасининг расмий сайти Палатанинг ўз аъзолари – тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, хорижий ҳамкорлари билан мунтазам алоқани қўллаб-қувватлаб туриш воситаларидан бири сифатида хизмат қилади. Бу ерда Сиз тадбиркорлик фаолиятининг турли жиҳатларига тегишли ҳар қандай савол беришингиз, Республика ва хориждаги бизнес-соҳада юз бераётган сўнгги воқеалар билан танишиш, тадбиркорлик соҳасидаги қонуний-меъёрий ҳужжатлар ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўласиз. Умид қиламизки, Сиз бу ерда келгуси ишларингиз учун фойда келтирадиган кўплаб қизиқ маълумотларга эга бўласиз.
Хулоса ўрнида сайтимизнинг барча ташриф буюрувчиларига саломатлик, осойишталик ва бизнесларида омад тилаб қоламиз. Биз доим Сиз биланмиз.
Эътиборингиз учун раҳмат.
Қуйидаги мақсадлар учун яратилган:
- тадбиркорлик ташаббусини амалга ошириш учун қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитларни таъминлаш;
- бизнес ҳамжамияти ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва бошқа органлар ва ташкилотлар ўртасида ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш;
- тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш;
- ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилашга ҳар томонлама кўмаклашиш;
- тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини барча чоралар билан қўллаб-қувватлаш.
- тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, айниқса, ўз фаолиятини ёълга қўйиши даврида қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ривожланишига, уларнинг устуворлик ролини, шунингдек дахлсизлигини таъминлашга, мамлакат аҳолисини тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга барча чоралар билан кўмаклашиш;
- тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини такомиллаштиришга оид таклифларни ишлаб чиқиш, тадбиркорлик субъектларининг ишбилармонлик ва инвеститсия муҳитини яхшилаш, ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жамоатчилик экспертизасини ташкил этиш ва уларнинг амалга оширилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш жараёнларига жалб этиш;
- тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш, юритиш ҳамда ривожлантиришда ёрдам кўрсатиш, давлат органлари ва бошқа органларнинг, шунингдек бозор инфратузилмаси субъектларининг барча турдаги хизматларидан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш ва имконият бериш, маслаҳат ёрдами кўрсатиш ҳамда ахборот билан таъминлаш;
- давлат ҳокимиятининг барча тармоқлари — қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти, шунингдек банк-молия ташкилотлари ва бозор инфратузилмасининг бошқа субъектлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
- тадбиркорлик тузилмалари учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими сифатини ошириш, иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ёъналишлар ва ихтисосликлар бўйича ўқув дастурларини ва таълимни такомиллаштириш;
- Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик субъектларини халқаро ишбилармонлик ҳамжамиятига интеграциялаш, улар маҳсулотларининг ташқи бозорларга чиқарилишини таъминлашда кўмаклашиш, миллий брендларни хорижда илгари суриш, инвеститсияларни, шу жумладан чет эл инвеститсияларини, шунингдек замонавий технологияларни жалб этиш;
Палата қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ 2022 ЙИЛ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТ
ССПнинг 2022 йил фаолияти тўғрисидаги маълумот (pdf)
Даромад ва
имкониятлар
Ишонч телефонларининг хизматини бахоланг
Ўтиш