МАҲАЛЛИЙ ТОВАР БРЕНДЛАРИНИНГ
ЭЛЕКТРОН МАЙДОНЧАСИ
Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида Маҳаллий товар брендларининг электрон майдончасида қўйилган маълумотлар
Маҳаллий товар брендларининг электрон майдончаси
- Маҳаллий товар брендлари рўйхати– бу бўлимга республикамиздаги ўз брендига эга тадбиркорлик субъектлари рўйхати (корхона номи, манзили, бранд расми, рўйхатдан ўтган санаси) киритилган;
- Тадбиркорлик субъектларини брендга айлантириш дастури – Палата ва Агентлик томонидан тасдиқланган маҳсулотларни брандга айлантириш дастури жойланган;
- Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари – бу бўлимда товар белгисига оид умумий маълумотлар, рўйхатдан ўтиш учун тегишли ҳужжатлар, аризалар намуналари бириктирилган;
- Меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар – интеллектуал мулк соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари киритилган;
- Фойдали маълумотлар –бу бўлимга интеллектуал мулк, товар белгисини ҳимоя қилишга оид презентацион материаллар, инфографикалар ва видеоматерияллар жойланган ;
- Кўп сўраладиган саволлар –интеллектуал мулк соҳасига оид тадбиркорларда юзага келадиган кўп сўраладиган савол ва жавоблар қўйилган.