• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси - Кўп сўраладиган саволлар
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Кўп сўраладиган саволлар

           Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги қонунига биноан, маҳсулот ёки усулга тегишли ҳар қандай соҳадаги техник ечим ихтиро сифатида эътироф этилади. Ихтиро сифатида, масалан, усуллар, қурилмалар, моддалар, микроорганизмлар штаммлари, ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳужайраларининг турлари тан олинади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий энциклопедиясида ихтирога халқ хўжалигининг турли соҳаларида, ижтимоий-маданий қурилиш соҳаларида ижобий самара берадиган, ўзига хос техникавий ечимга эга бўлган янгилик, деб таъриф берилган. Тор маънода-давлат томонидан тан олинадиган ва тегишли қонун билан муҳофаза қилинадиган янги техникавий ечим. Ҳар қандай янгилик ҳам ихтиро бўлавермайди. Macалан, куруқ илмий қоидалар, хусусан, кашфиётлар, амалга ошириб бўлмайдиган ва хатто таклифлар (абадий двигатель яратиш ҳақидаги таклифлар) ихтиро ҳисобланмайди. Ихтиро қонун билан муҳофазаланган давлатларда ҳар бир таклифнинг ихтиро бўлиш шартлари белгиланади. Бу шартлардан асосийси объектнинг энг янги ҳисобланган техник ечимидир. Ихтиронинг янгилиги, яъни биринчи эканлиги (кўпинча, ихтирочиликка оид ташкилотларга берилган ҳужжат ариза санаси) олдин берилган патентлар, ихтиролар эълон қилинадиган тегишли адабиётлар, кўргазмаларда намойиш қилинган экспонатлар ва бошқаларга мувофик, аниқланади. Ўзбекистон Республикасида ихтирога патент олиш шартлари ва уни таснифлаш тартиби «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги қонунда белгиланган.

           Жавоб: Ихтирога патент - бу ихтиронинг устуворлиги, муаллифи, ихтиро эгасининг унга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга доир мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайдиган муҳофаза ҳужжатидир.

           Жавоб: Патент ваколатли давлат органи ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилади. Ихтиронинг патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқлиги давлат экспертизасини ўтказиш натижасида аниқланади. Агар экспертиза натижаларига кўра ихтиронинг кўрсатилган шартларга мувофиқлиги аниқланса, у ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 20 йил давомида амал қиладиган патент берилади.

           Жавоб: Патент эгаси ихтиродан фойдаланиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсларга бериш борасида мутлақ ҳуқуққа эга. Патентининг амал қилиш муддати тугаган ихтиро омма мулкига айланади. Яъни, бошқа шахслар томонидан фойдаланиш учун очиқ бўлади.

           Жавоб: Агар объект патентга лаёқатлиликнинг қуйидаги учта шартига жавоб берса, ихтирога патент берилиши мумкин: - янги бўлса, яъни мавжуд техника даражасида маълум бўлмаса; - ихтиролик даражасига эга бўлса, яъни таклиф этилаётган ечим ушбу техника соҳаси мутахассиси учун яққол аён бўлмаса; - саноатда қўллаш мумкин бўлса, яъни ихтиродан саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва фаолиятнинг бошқа соҳаларида фойдаланиш мумкин бўлса.

           Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги қонунига кўра қуйидагилар ихтиро сифатида эътироф этилмайди:  илмий назариялар ва математика усуллари;  ташкил этиш ва бошқариш усуллари;  шартли белгилар, жадваллар, қоидалар;  ақлий операцияларни бажариш қоидалари ва усуллари;  электрон ҳисоблаш машиналари учун алгоритмлар ва дастурлар;  бинолар, иншоотлар, ҳудудларни режалаштириш лойиҳалари ва чизма тарҳлари;  эстетика талабларини қаноатлантиришга йўналтирилган, буюмларнинг фақат ташқи кўринишига оид ечимлар;  интеграл микросхемаларнинг топологиялари;  ўсимлик навлари ва ҳайвон зотлари;  жамоат манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид ечимлар.

           Жавоб: Ихтирога бўлган ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисидаги" Қонун билан бошқарилади ва ихтирога патент билан тасдиқланади.

           Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги қонунига кўра ихтирога патент бериш ҳақидаги талабнома топшириш тартиби қуйидагиларни ўз ичига олади: - Патент олиш учун талабнома муаллиф, иш берувчи ёки уларнинг ворислари томонидан Агентликка тақдим этилади. - Патент олиш учун талабнома шахсан, патент вакили ёки ишончли шахс орқали берилиши мумкин. Ихтирога талабнома қуйидагилардан иборат бўлади:  ихтиро муаллифи (ҳаммуаллифлари) ёки патент олиш сўралаётган шахс номи, шунингдек, уларнинг тураржойлари ёки манзиллари кўрсатилган ҳолда ёзилган патент бериш тўғрисидаги ариза;  ихтиро моҳиятини тўлиқ очиб берувчи, уни амалга ошириш учун йетарли бўлган баёни;  ихтиронинг моҳиятини ифодаловчи ва баёнига тўлиқ мос тушувчи формуласи;  агар ихтиро моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса, чизма ва бошқа материаллар;  ихтиро реферати. Талабнома Ўзбекистон Республикасининг Ихтирога патент бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига мувофиқ расмийлаштирилади. Талабномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: ■ талабнома топшириш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; ■ патент вакили ёки ишончли шахс орқали талабнома топширилган ҳолларда талабнома топширувчи томонидан берилган ишончнома. Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясига мувофиқ конвенсион устуворлик ҳуқуқидан фойдаланишни истаган талабнома топширувчи талабномада буни кўрсатиши ва Агентликка талабнома топширилган кундан бошлаб уч ойдан кечиктирмай зарурий материалларни тақдим етиши зарур.

           Жавоб: Патентланган ихтиролар инсон ҳаётининг деярли барча соҳаларига електр ёриткич (патент егалари - Едисон ва Свен) ва пластикдан (патент егаси - Бейкленд) бошлаб, то шарикли ручкалар ишлаб чиқаришгача (патент егаси - Биро) кириб борди. Барча патент егалари патент ҳимояси тақдим етилиши евазига ўз ихтиролари тўғрисидаги маълумотларни омма учун ошкор қиладилар. Мунтазам равишда бойиб бораётган умумий билимлар хазинаси бошқа кишиларнинг ҳам ижодий фаолияти янада ривожланишига йўл очади. Шундай қилиб, ихтиро учун берилган патент нафақат ўз егасига ҳимоя тақдим етади, балки ҳар жиҳатдан қимматли маълумотларни ўз ичига олади, бўлғуси тадқиқотчи ва ихтирочилар авлоди учун илҳом манбаи вазифасини ўтайди.

           Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги қонунига кўра Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги патент бериш ҳақидаги талабнома бўйича расмий експертиза, фойдали модел ҳақидаги талабнома експертизаси ҳамда ихтиро ҳақидаги талабноманинг ёки саноат намунаси ҳақидаги талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника експертизасидан иборат бўлган давлат експертизасини ўтказади. Талабнома берувчи патент бериш ҳақидаги талабнома топширилган санадан еътиборан икки ой мобайнида талабномада кўрсатилган саноат мулки объектининг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда унга тузатишлар, аниқликлар ёки қўшимча материаллар киритиш ҳуқуқига ега. Патент бериш ҳақидаги талабнома бўйича тузатишлар, аниқликлар ёки қўшимча материаллар патент божи тўланган тақдирда, кўрсатилган муддат ўтганидан кейин, лекин Агентлик патент бериш ҳақида қарор қабул қилгунига қадар тақдим етилиши мумкин. Белгиланган талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилган патент бериш ҳақидаги талабнома юзасидан талабнома берувчига сўров юборилиб, унда шу сўров йўлланган санадан еътиборан уч ой ичида тузатишлар киритилган ёки йетишмаётган материалларни тақдим етиш таклиф қилинади. Агар талабнома берувчи сўралган материалларни ёки белгиланган муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўрсатилган муддатда тақдим етмаса, патент бериш ҳақидаги талабнома чақириб олинган ҳисобланади. Белгиланган муддат талабнома берувчининг илтимосномасига кўра шу муддат ўтган санадан кейин кўпи билан ўн икки ойга узайтирилиши мумкин.

           Жавоб: Давлат експертизаси сўрови бўйича материалларни тақдим етишнинг талабнома берувчи томонидан ўтказиб юборилган муддатлари, белгиланган муддатларни узайтириш муқаррарлигини тақозо етган сабаблар тасдиқланган ва патент божи тўланган тақдирда, Агентлик томонидан тикланиши мумкин. Ўтказиб юборилган муддатларни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома талабнома берувчи томонидан ўтказиб юборилган муддат тугаган кундан бошлаб кўпи билан ўн икки ой ичида топширилиши мумкин.

           Жавоб: Патент бериш ҳақидаги талабнома материалларидаги маълумотлар Агентлик томонидан сир сақланиши керак ва улар ҳақидаги ахборот талабнома берувчи ёки патент егасининг розилигисиз берилмайди. Талабнома материалларидаги ахборотни ихтиро ҳақидаги талабнома тўғрисидаги ёки фойдали модел ва саноат намунаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар расмий равишда еълон қилингунга қадар ошкор етганлик қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Агар ихтиро ҳақидаги талабнома ёки фойдали модел ҳақидаги талабнома материалларида давлат сирларини ташкил қилган маълумотлар мавжуд бўлса, бундай талабнома бўйича иш юритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Агентлик томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилиб олинган патент бериш ҳақидаги талабномалар талабнома берувчиларга қайтарилмайди.

           Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил етиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан Aгентликнинг асосий вазифалари: • интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш; • интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси ҳолатини комплекс таҳлил қилиш, ушбу соҳасини ривожлантириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш; • интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш; • интеллектуал мулк масалалари бўйича халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ўзаро муҳофаза қилиш ҳақидаги халқаро шартномаларни тузиш орқали йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш; • интеллектуал мулк соҳасидаги илмий-тадқиқот ва бошқа ишларни ўтказишда иштирок етиш; • жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантиришдан иборат.

           Жавоб: Агентлик саноат мулки объектларига патент бериш ҳақидаги талабномаларни кўриб чиқиш учун қабул қилади, улар бўйича давлат експертизасини ўтказади, уларни давлат рўйхатига олади, саноат мулки объектларига патентлар беради. Интеллектуал мулк объектларига берилган патентлар тўғрисида расмий ахборотнома нашр етади, саноат мулки объектлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланилишига доир қоидалар қабул қилади ва тушунтиришлар беради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Агентлик тўғрисидаги низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

           Жавоб: Агентликнинг Апелляция кенгаши қарорлар қабул қилишда мустақилдир ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тогрисида»ги қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади. Апелляция кенгаши: • Агентликнинг талабномада кўрсатилган саноат мулки объектлари хусусидаги қарори устидан; • саноат мулки объектларига патент берилганлигига қарши манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар томонидан; • саноат мулки объектлари патентларининг ҳақиқийлигига қарши берилган апелляцияларни кўриб чиқади. Апелляция кенгаши ўз ваколатлари доирасида апелляцияларнинг бошқа турларини ҳам кўриб чиқиши мумкин. Апелляция кенгаши тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

           Жавоб: Маҳсулот ёки усулга тегишли ҳар қандай соҳадаги техник йечим фойдали модел сифатида эътироф этилади. Фойдали модел сифатида, масалан, усуллар, қурилмалар, моддалар, микроорганизмлар штаммлари, ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳужайраларининг турлари тан олинади.

           Жавоб: Маҳсулот ёки усулга тегишли ҳар қандай соҳадаги техник йечим фойдали модел сифатида эътироф этилади. Фойдали модел сифатида, масалан, усуллар, қурилмалар, моддалар, микроорганизмлар штаммлари, ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳужайраларининг турлари тан олинади.

           Жавоб: Фойдали моделга патент - бу ваколатли давлат органи ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан бериладиган муҳофаза ҳужжатидир. Патент фойдали моделнинг устуворлигини, муаллиф ва патент егасининг фойдали моделга егалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф етишга доир мутлақ ҳуқуқни тасдиқлайди. Топширилган объектнинг патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқлиги давлат експертизасини ўтказиш натижасида аниқланади. Агар експертиза натижасида фойдали моделнинг кўрсатилган шартларга мувофиқлиги аниқланса, у ҳолда Ўзбекистон Республикасида 5 йил давомида амал қилувчи патент, уни яна 3 йилга узайтириш имконияти билан берилади.

           Жавоб: Патент егаси фойдали моделдан фойдаланиш ва ундан бошқа шахсларга бериш борасида мутлақ ҳуқуққа ега. Патентнинг амал қилиш муддати тугагач фойдали модел омма мулкига айланади, яъни бошқа шахслар томонидан тижорат мақсадларида фойдаланиш учун очиқ ҳисобланади.

           Жавоб: Патент олиш учун талабнома муаллиф, иш берувчи ёки унинг вориси томонидан Агентликка топширилади. Талабнома шахсан, патент вакили ёки ишончли вакил орқали топширилиши мумкин. Талабнома битта фойдали моделга ёки ягона ижодкорлик фикрини ташкил етган тарзда бир-бири билан узвий боғланган фойдали моделлар гуруҳига тааллуқли бўлиши керак. Фойдали моделга талабнома қуйидагиларни ўз ичига олади: • фойдали моделнинг муаллифи (ҳаммуаллифлари) ва кимнинг номига патент бериш сўралаётган бўлса, ана шу шахс, шунингдек уларнинг турар жойи ёки жойлашган манзили кўрсатилган патент бериш ҳақидаги ариза; • фойдали моделнинг уни амалга ошириш учун йетарли бўлган даражада тўлиқ очиб берилган тавсифи; • фойдали моделнинг моҳиятини ифодаловчи ҳамда унинг тавсифига тўла мувофиқ бўлган формуласи; • агар фойдали модел моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса, чизмалар ва бошқа материаллар; • фойдали модел реферати. Талабномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: • талабнома топшириш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат; • талабнома берувчи томонидан, агар у аризани патент вакили ёки ишончли вакил орқали топширмоқчи бўлса, патент вакили ёки ишончли вакил номига берилган ишончнома.Талабнома «Фойдали моделга Ўзбекистон Республикаси патентини бериш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари»га мувофиқ расмийлаштирилади. Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенсиясига мувофиқ конвенсия устуворлиги ҳуқуқидан фойдаланиш истагидаги талабнома топширувчи ўзининг ана шу истагини талабнома топшириш чоғида кўрсатиб ўтиши ва (ёки) зарур материалларни талабнома топширилган санадан еътиборан кўпи билан уч ой ичида Агентликка тақдим етиши шарт.

           Жавоб: Талабнома берувчи патент бериш ҳақидаги қарор қабул қилингунга қадар ихтиро ҳақидаги талабномани фойдали модел ҳақидаги талабнома, фойдали модел ҳақидаги талабномани еса ихтиро ҳақидаги талабнома қилиб ўзгартиришга ҳақлидир. Бундай ўзгартиришлар чоғида биринчи талабноманинг устуворлиги сақланиб қолади. Талабномаларни ўзгартириш тегишли патент божи тўлангандан сўнг амалга оширилади.

           Жавоб: Фойдали моделга тааллуқли ахборотнинг муаллиф, талабнома берувчи ёки улардан бевосита ёхуд билвосита шу ахборотни олган ҳар қандай шахс томонидан оммавий тарзда ошкор етилган бўлиши мумкин. Бу ҳолатда агар фойдали моделга патент бериш ҳақидаги талабнома фойдали модел ҳақидаги ахборот ошкор етилган санадан еътиборан кўпи билан олти ой ичида Агентликка топширилган бўлса, фойдали моделнинг патентга лаёқатлилиги тан олинади. Бунда ушбу ҳолни исботлаб бериш вазифаси муаллиф, талабнома берувчи зиммасида бўлади. Aкс ҳолда агар патентга талабнома топширилган санадан олти ойдан кўпроқ муддатда фойдали модел ҳақидаги ахборот ошкор етилгани аниқланса, фойдали модел патентга лаёқациз деб топилади.

           Жавоб: Озбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги қонунига кўра патент егасининг мутлақ ҳуқуқи саноат мулки объекти рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий ахборотномасида еълон қилинган санадан еътиборан амалда деб ҳисобланади.

           Жавоб: Агентликка патент бериш ҳақидаги талабнома топширилган санадан еътиборан ҳисоблаганда ихтиро патенти йигирма йил мобайнида, саноат намунаси патенти ўн йил мобайнида, фойдали модел патенти беш йил мобайнида амал қилади.

           Жавоб: Патентнинг амал қилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда патент егасининг илтимосномасига биноан Агентлик томонидан узайтирилиши мумкин. Бундай ихтиро патентининг амал қилишини узайтириш тартиби Агентлик томонидан белгиланади. Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимосномага патентнинг амал қилишини узайтириш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим етилмаганида илтимосномани кўриб чиқишга доир юридик аҳамиятга ега ҳаракатлар амалга оширилмайди.

           Жавоб: Патентнинг амал қилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда патент егасининг илтимосномасига биноан Агентлик томонидан узайтирилиши мумкин. Бундай ихтиро патентининг амал қилишини узайтириш тартиби Агентлик томонидан белгиланади. Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимосномага патентнинг амал қилишини узайтириш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим етилмаганида илтимосномани кўриб чиқишга доир юридик аҳамиятга ега ҳаракатлар амалга оширилмайди.

           Жавоб: Саноат намунаси патентининг ва фойдали модел патентининг амал қилиш муддати патент егасининг илтимосномасига биноан Агентлик томонидан тегишинча беш йилга ҳамда уч йилга узайтирилиши мумкин. Ихтиро патентининг амал қилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

           Жавоб: Ихтиро ҳамда фойдали модел патенти таъминлайдиган ҳуқуқий муҳофаза ҳажми уларнинг формуласи билан, саноат намунаси патенти таъминлайдиган ҳуқуқий муҳофаза ҳажми еса буюмнинг (макетнинг, расмнинг) тасвирида акс еттирилган муҳим белгилари ва (ёки) уларнинг комбинацияси (бундан буён матнда унинг муҳим белгилари мажмуи деб юритилади) билан белгиланади.

           Жавоб: Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома Агентликка патентнинг амал қилиши тугагунга қадар сўнгги уч ой ичида ёки патентнинг амал қилиши тугагандан кейин олти ой ичида қўшимча патент божини тўлаш шарти билан берилади.

           Жавоб: Янгилик ҳисобланган ва оригиналликка ега бўлган, техник (функсионал) ва естетик сифатлар бирлигига еришилган буюмнинг ташқи кўриниши (дизайни)ни ифодалайдиган бадиий-конструкторлик йечим саноат намунаси ҳисобланади. Саноат намуналарига кенг турдаги буюмлар: техник ва тиббий асбоб-ускуналардан тортиб соатлар, заргарлик ва бошқа ҳашамат буюмларигача, маиший техника ва мебелдан тортиб ошхона жиҳозлари ва кийим-кечакларгача, архитектура объектлари, интерйерлар ва транспорт воситаларидан тортиб газламалардаги нақшлар, кийим-кечак ва пояфзал моделларигача бўлган турли хилдаги буюмлар киради. Саноат намунаси, шунингдек, ўрамлар, идишлар ва маҳсулотнинг ташқи безаги учун ҳам муҳимдир. Алоҳида бутун буюмлар (масалан, автомобил, музлаткич) ёки бутун буюмнинг алоҳида ишлаб чиқарилиб сотиладиган бирон-бир қисми (ешик, фара, тутқич) ҳам, шунингдек, биргаликда бир бутунни ташкил қиладиган буюмлар тўплами (мебел гарнитури, сервиз) ҳам саноат намунаси бўлиши мумкин.

           Жавоб: Агар саноат намунаси сифатида кўрсатилган объект янги ва оригинал (ўзига хос) бўлса, унга ҳуқуқий муҳофаза тақдим этилади. Агар саноат намунасининг муҳим белгилари мажмуи саноат намунасига устуворлик бериш санасига қадар жаҳонда оммага ошкор бўлган маълумотлардан аён бўлмаса, у янги деб эътироф этилади. Саноат намунаси, агар унинг муҳим белгилари мажмуи буюм хусусиятларининг ижодий жиҳатлари билан шартланса, оригинал, деб эътироф этилади. Қуйидагилар саноат намунаси деб тан олинмайди: • матбаа маҳсулотлари; • архитектура (кичик архитектура шаклларидан ташқари) объектлари, • саноат, гидротехник ва бошқа стационар жиҳозлар; • суюқ, газсимон, сочилувчан ёки уларга ўхшаш моддалардан иборат ўзгарувчан шаклдаги объектлар; • буюмнинг фақат техник вазифаси билан боғлиқ бўлган йечимлар; • жамият манфаатлари, инсонпарварлик ва ахлоқ принсипларига зид бўлган йечимлар.

           Жавоб: Патент егаси саноат намунасидан фойдаланиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсларга бериш учун мутлақ ҳуқуққа ега. Патентнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин саноат намунаси омма мулкига айланади, яъни бошқа шахслар томонидан фойдаланиш учун очиқ бўлади.

           Жавоб: Саноат мулки объйектига бўлган ҳуқуқ муаллифга (ҳаммуаллифларга) ёки унинг (уларнинг) ҳуқуқий ворисига (ҳуқуқий ворисларига) тегишли бўлади ва патент билан тасдиқланади. Агар саноат мулки объйектини бир нечта шахс бир-биридан мустақил равишда яратган бўлса, патент олиш ҳуқуқи патент бериш ҳақидаги талабномани Агентликка биринчи бўлиб топширган шахсга тегишли бўлади. Муаллиф (ҳаммуаллифлар), агар ўзи (ўзлари) яратган саноат мулки объйектини бошқалар ғайриқонуний ўзлаштириб олиши натижасида бу объйектга талабнома топширилган ёки патент олинган бўлса, патент берилганлигига қарши еътироз билдириш ёхуд патент егаси сифатида ўзига (ўзларига) патентнинг ўтказилишини суд тартибида талаб қилиш ҳуқуқига ега. Саноат мулки объйектининг патенти давлат експертизаси ўтказилганидан кейин берилади.

           Жавоб: Саноат намунасига патент муҳофаза ҳужжати бўлиб, ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилади. Патент саноат намунасининг устуворлигини, муаллифини, патент егасининг егалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф етишга мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди. Талабнома топширилган объйектнинг патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқлиги давлат експертизаси натижасида аниқланади. Агар саноат намунаси учун талабноманинг моҳиятига кўра илмий-техник експертизаси натижасида талабнома топширувчи томонидан таклиф етилган аҳамиятли белгилари мажмуаси орқали саноат намунаси сифатида маълум қилинган объйектнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги аниқланса, Агентлик патент бериш ҳақида қарор қабул қилади. Саноат намунасига патент Агентликка патент бериш учун талабнома топширилган санадан бошлаб 10 йил мобайнида амал қилади ва бу муддат патент егасининг илтимосномасига кўра яна беш йилга узайтирилиши мумкин.

           Жавоб: Саноат намуналаридан фойдаланиб бажарилган буюм ташқи ва истеъмолга яроқлилик жиҳатидан жозибага ега бўлади. Натижада буюмнинг тижорат қиймати ҳамда истеъмол бозорида сотилиш еҳтимоли ортади. Бу еса, ўз навбатида, бадиий ижодиёт ривожига ёрдам беради ва истеъмолчи диққатини естетик жиҳатдан мукаммалроқ бўлган буюмларга жалб қилади. Саноат дизайни муҳофазаси саноат ва ишлаб чиқариш, шунингдек, анъанавий ҳунармандчилик секторларида ижодий жараёнларни рағбатлантириш орқали иқтисодий тараққиётга хизмат қилади. Саноат дизайни компаниянинг стратегик жиҳатдан интеллектуал мулк ҳуқуқларидан фойдаланишни кўзда тутган замонавий корхонага айланишига имкон яратади. Саноат намунасини Агентликда рўйхатдан ўтказиш орқали намуна егаси бошқа шахслар томонидан ушбу саноат намунасидан носанксиявий нусха кўчириш ёки ўхшатилишига йўл қўймаслик учун мутлақ ҳуқуққа ега бўлади.

           Жавоб: Саноат намунасига патент беришга талабнома битта саноат намунасига тегишли бўлиши зарур ва бу намунанинг вариантларини ўз ичига олиши мумкин (саноат намунасининг бирлигига талаб). Саноат намунасига талабнома қуйидагилардан иборат бўлади: • саноат намунаси муаллифи (ҳам муаллифлари) ёки патент берилиши сўралаётган шахс номи, шунингдек, уларнинг турар-жойлари ёки манзиллари кўрсатилган ҳолда ёзилган патент бериш тўғрисидаги ариза; • буюмнинг ташқи кўриниши тўғрисидаги батафсил тасаввурни берадиган буюм, макет ёки расмни акс еттирувчи суратлар тўплами (комплекти); • агар саноат намунасининг моҳиятини очиш учун зарур бўлса, буюмнинг умумий кўриниши, ергономик схемаси (объйектнинг фойдаланишдаги қулайлик хусусиятлари), конфексион харитасининг чизмаси; • саноат намунасининг аҳамиятли белгилари йиғиндисини ўз ичига олган унинг тавсифи. Талабнома Ўзбекистон Республикасининг Саноат намунасига патент беришга талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига мувофиқ расмийлаштирилади. Талабномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: • белгиланган миқдорда бож тўланганлиги ёки бож тўлашдан озод қилиш учун асосни тасдиқловчи ҳужжат; • патент вакили ёки ишончли шахс орқали талабнома берилган ҳолда ариза берувчи томонидан уларга берилган ишончнома. Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенсиясига мувофиқ конвенсион устуворлик ҳуқуқидан фойдаланишни истаган талабнома топширувчи талабномани топширишда буни кўрсатиши ва Агентликка талабнома топширилган кундан бошлаб уч ой муддат ичида зарур материалларни тақдим етиши лозим.

           Жавоб: Саноат мулки объекти устуворлиги патент бериш ҳақидаги талабнома Агентликка топширилган санага кўра белгиланади. Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенсияси иштирокчиси бўлган бошқа давлатда (конвенсия устуворлиги) топширилган биринчи талабнома қайд етилган санага кўра ихтиро ва фойдали модел ҳақидаги талабнома ўн икки ой ичида, саноат намунаси ҳақидаги талабнома еса олти ой ичида Агентликка топширилса биринчи қайд етилган сана устуворликка ега бўлади. Агар конвенсия устуворлиги сўралган талабнома уни берувчига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра белгиланган муддатда топшириб улгурилмаса, бу муддат Агентлик томонидан кўпи билан икки ойга узайтирилиши мумкин. Конвенсия устуворлиги ҳуқуқидан фойдаланиш истагидаги талабнома берувчи ўзининг ана шу истагини талабномани топшириш чоғида кўрсатиб ўтиши ва (ёки) зарур материалларни талабнома топширилган санадан еътиборан кўпи билан уч ой ичида Агентликка тақдим етиши шарт. Қўшимча материаллар топширилган сана бўйича, агар талабномага илова қилинган қўшимча материаллар талабномада кўрсатилган саноат мулки объекти моҳиятини ўзгартириб юборади деб топилиши муносабати билан уларни қабул қилиш мумкин емаслигини Агентлик талабнома берувчига билдирган санадан еътиборан уч ой муддат тугагунга қадар бу қўшимча материаллар талабнома берувчи томонидан мустақил талабнома сифатида расмийлаштирилган бўлса, белгиланиши мумкин.

            Жавоб: Саноат намунасининг моҳияти буюмнинг суратларда акс етган ҳамда биргаликда келтирилган ва унинг ташқи кўринишини белгиловчи муҳим белгиларнинг талабнома берувчи томонидан кўрсатилган буюмнинг ўзига хос жиҳатларига мутаносиблиги билан характерланади. Ҳар бир буюмнинг ташқи кўриниши унинг кўзга ташланувчи образини аниқловчи белгилар йиғиндиси билан тавсифланади. Саноат намунасининг аҳамиятли белгилари йиғиндиси унинг ҳуқуқий муҳофазаси ҳажмини белгиловчи тасвирларда акс етган белгиларни шарҳлаш учун мўлжалланган. Бундай белгилар асосий композицион елементлар, ушбу елементларнинг шакли, уларнинг ўзаро жойлашуви (композицион йечим), график йечим, елементларнинг пластик тавсифномаси, колорит, материал бўлиши мумкин. Буюмни нима билан аниқлаш мумкинлиги, унинг бошқа буюмлар билан ўхшашлиги ёки уни бошқа буюмлардан фарқлайдиган томонлари буюмнинг белгилари ҳисобланади. Ҳар бир буюм кўплаб белгиларга ега.

            Жавоб: Буюмларнинг белгилари ўз аҳамиятига кўра бир-биридан фарқ қилади ва икки гуруҳга ажратилади: муҳим ва муҳим бўлмаган белгилар. Саноат намунасининг муҳим белгилари – буюм ташқи кўринишининг естетик ўзига хосликларини белгиловчи, хусусан, буюмнинг шакли, конфигурацияси, орнаменти, ранглар ва чизиқлар уйғунлиги, буюмнинг сиртидаги контур ва чизиқлар, буюм учун ишлатилган материал фактураси ва текстураси каби жиҳатлардан иборат. Саноат намунасининг муҳим бўлмаган белгилари сирасига буюм ташқи кўринишидаги фарқланмайдиган, яққол ифодаланмаган, буюм ташқи кўриниши белгилари мажмуидан чиқариб ташланганда ҳам буюмнинг ташқи кўринишидан олинадиган таассурот ўзгаришига сабаб бўлмайдиган белгилар киради.

            Жавоб: Локарно битими (1968 й.) билан таъсис етилган Локарно таснифи саноат намуналарини рўйхатдан ўтказиш учун халқаро таснифлаш тизими ҳисобланади. 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб таснифлашнинг ўн биринчи таҳрири кучга кирди. Битимга кирган давлатларнинг ваколатли идоралари таснифлашнинг тегишли рамзларини саноат намуналарини рўйхатдан ўтказиш ёки депозитга қўйишни акс еттирувчи расмий ҳужжатларда кўрсатишлари зарур. Худди шу вазифани улар депозитга қўйиш ёки рўйхатдан ўтказиш муносабати билан идора томонидан чоп этиладиган ҳар қандай нашрларда амалга ошириб боришлари зарур. Таснифлаш 32 та синф ва 223 та синф остисидан иборат. У алифбо тартибидаги рўйхатда келтирилган товарлар ва ушбу товарлар тегишли бўлган синфлар ва синфости бўлимларни ўз ичига олади. Рўйхатга буюмларнинг тахминан 6320 та хил тури киритилган. Гарчи Локарно битими тарафдорлари жами 56 давлатдан иборат бўлса-да, ушбу таснифлаш тизими баъзи бошқа давлатларнинг саноат мулки бўйича идоралари томонидан ҳам қўлланиб келмоқда. Таснифлаш БИМТ Халқаро бюроси томонидан Гаага битими ва саноат намуналари бўйича Бенилюкс Идоралари келишувини амалга оширишда ҳам қўлланилмоқда

            Жавоб: Қидирув тизимида қулайлик яратиш мақсадида саноат намуналарисинф орқали таснифланади. Талабнома топширувчи саноат намунаси қайси синфга мансублигини кўрсатиб ўтиши керак. Кўпгина мамлакатлар саноат намуналари халқаро таснифини Локарно битимига мувофиқ ўтказади. Бу еса ўхшаш саноат намуналарини тезкор ва кенг миқёсда аниқлашда ёрдам беради. Локарно таснифи соф "административ" аҳамият касб етиб, аҳдлашувчи давлатларга "ушбу мамлакатларда саноат намуналарини муҳофаза қилишнинг моҳияти ва даражаси бўйича" мажбурият юкламайди (Локарно битими, 2-модда, 1-қисм). Локарно битими барча аҳдлашувчи давлатларнинг саноат мулки идораларини "саноат намуналарини сақлаш ва рўйхатдан ўтказиш учун расмий ҳужжатларга, агар улар расмий равишда нашр етилган бўлса, ушбу нашрларга саноат намуналарига киритилган товарлар тайинланадиган халқаро таснифнинг синфлари ва кичик синфларини" киритиш мажбуриятини юклайди. Експертлар қўмитасининг тавсиялари юқорида кўрсатилган ҳужжатлар ва нашрларда синфлар ва кичик синфларни кўрсатишнинг процессуал томонига тегишли саналади.

            Жавоб: Ижодий меҳнати билан саноат мулки объйектини яратган жисмоний шахс шу объйектнинг муаллифи деб эътироф этилади. Агар саноат мулки объйекти бир нечта жисмоний шахснинг биргаликдаги ижодий меҳнати асосида яратилган бўлиб, улар ўртасида тузилган шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, уларнинг барчаси шу объйектнинг тенг ҳуқуқли ҳаммуаллифлари деб эътироф этилади. Муаллифлик ҳуқуқи бошқага ўтказилмайдиган ва топширилмайдиган шахсий номулкий ҳуқуқдир.

            Жавоб: Саноат мулки объектининг патенти қуйидагиларга берилади: - саноат мулки объйектининг муаллифига (ҳаммуаллифларига) ёки унинг (уларнинг) меросхўрига (меросхўрларига); - муаллиф ёки унинг меросхўри томонидан патент бериш ҳақидаги талабномада ёки саноат мулки объйекти рўйхатдан ўтказилгунга қадар Агентликка топширилган талабнома берувчини ўзгартириш ҳақидаги аризада кўрсатилган юридик ва (ёки) жисмоний шахсларга (уларнинг ўзи рози бўлган тақдирда); - ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда иш берувчига. Ходим томонидан ўз хизмат вазифаларини ёки иш берувчидан олган аниқ топшириқни бажариш муносабати билан яратилган саноат мулки объйектининг патентига бўлган ҳуқуқ, агар бу ҳол улар ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган бўлса, иш берувчига тегишли бўлади.

            Жавоб: Саноат мулки объектининг патенти қуйидагиларга берилади: - саноат мулки объйектининг муаллифига (ҳаммуаллифларига) ёки унинг (уларнинг) меросхўрига (меросхўрларига); - муаллиф ёки унинг меросхўри томонидан патент бериш ҳақидаги талабномада ёки саноат мулки объйекти рўйхатдан ўтказилгунга қадар Агентликка топширилган талабнома берувчини ўзгартириш ҳақидаги аризада кўрсатилган юридик ва (ёки) жисмоний шахсларга (уларнинг ўзи рози бўлган тақдирда); - ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда иш берувчига. Ходим томонидан ўз хизмат вазифаларини ёки иш берувчидан олган аниқ топшириқни бажариш муносабати билан яратилган саноат мулки объйектининг патентига бўлган ҳуқуқ, агар бу ҳол улар ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган бўлса, иш берувчига тегишли бўлади.

            Жавоб: Агар иш берувчи билан муаллиф (ҳаммуаллифлар) ўртасидаги шартномада “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида” қонун 10-моддасининг иккинчи қисмидаги қоидалар (яъни Агентликка топширилган талабнома берувчини ўзгартириш) назарда тутилган бўлмаса, у ҳолда муаллиф (ҳаммуаллифлар) талабнома топшириш ва саноат мулки объйектининг патентини ўз номига олиш ҳуқуқига ега бўлади. Агар иш берувчи билан муаллиф (ҳаммуаллифлар) ўртасидаги шартномада ушбу модда иккинчи қисмининг қоидалари назарда тутилган бўлса ва иш берувчи яратилган саноат мулки объйекти тўғрисида муаллиф (ҳаммуаллифлар) томонидан ёзма равишда хабардор қилинган кундан еътиборан тўрт ой ичида Агентликка патент бериш ҳақидаги талабномани топширмаса, патент бериш ҳақидаги талабномани топшириш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечмаса ва тегишли объйектни сир сақлаш тўғрисида муаллифга (ҳаммуаллифларга) маълум қилмаса, у ҳолда муаллиф (ҳаммуаллифлар) талабнома топшириш ва ўз номига патент олиш ҳуқуқига ега бўлади.

            Жавоб: Патент егаси бўлмаган, ўз хизмат вазифаларини ёки иш берувчидан олган аниқ топшириқни бажариш муносабати билан яратилган саноат мулки объйектининг муаллифи (ҳаммуаллифлари) тегишли саноат мулки объйектидан фойдаланилганлиги ёхуд унга оид лицензия сотилганлиги учун ҳақ олиш ҳуқуқига ега. Саноат мулки объйектидан фойдаланилганлик ёки унга оид лицензияни сотганлик учун тушаётган маблағлар ҳисобидан муаллифга (ҳаммуаллифларга) тўланадиган ҳақнинг миқдори, уни тўлаш шартлари ва тартиби муаллиф (ҳаммуаллифлар) ҳамда иш берувчи ўртасидаги шартномада белгиланади. Иш берувчи саноат мулки объйектини сир сақлаган тақдирда муаллифга (ҳаммуаллифларга) мутаносиб равишда ҳақ тўлаши шарт, ҳақ миқдори шартномада белгиланади.

            Жавоб: Саноат намуналарини халқаро депозитлаш тўғрисидаги Гаага битими 1925 йил 6 ноябрда қабул қилинган. Гаага битими 1984 йил 1 августидан бошлаб кучга кирган ва бир неча марта қайта кўриб чиқилган.1999 йил 2 июлда Женевада бўлиб ўтган Дипломатик конференсияда “Саноат намуналарини халқаро депозитлаш тўғрисидаги Гаага битими”нинг номи ўзгатирилган ва ҳозирда у “Саноат намуналарини халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Гаага битими” деб юритилади. Бугунги кунда саноат намуналарини халқаро рўйхатдан ўтказиш жараёни иккита мустақил актларни ташкил етувчи Саноат намуналарини халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Гаага битими асосида амалга оширилади: Женева акти (1999 й.), 1999 й. 2 июлда қабул қилинган ва 2003 й. 23 декабрда кучга кирган; Гаага акти (1960 й.), 1960 й. 28 ноябрда қабул қилинган ва 1984 й. 1 августда кучга кирган; Саноат намуналарини халқаро рўйхатдан ўтказиш Гаага тизими Женевада жойлашган Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ)нинг Халқаро бюросига битта халқаро талабнома топшириш орқали тегишли актда иштирок етувчи бир нечта мамлакатларда (95 та мамлакат) амал қилувчи муҳофаза ҳужжатини олишга имкон яратади. Бунда битта талабномага саноат намуналарини халқаро таснифлашнинг (СНХТ) бир синфига мансуб бўлган 100 тагача саноат намуналарини киритиш мумкин; Гаага битими фойдаланувчиларга намуналарга кўпгина бозорларда муҳофаза олиш имконини бериш орқали уларнинг вақти ва маблағлари тежалишига йўл очади, чунки битта халқаро талабнома турли миллий (ёки ҳудудий) идораларга топшириш талаб етилган бир йўла бир нечта талабноманинг ўрнини босади; божларнинг ягона мажмуи битта валютада тўланади; рўйхатга олишнинг кейинги жараёнлари бошқарувини анчагина йенгиллаштиради; Халқаро талабномани топшириш ҳуқуқига ега бўлиш учун талабнома топширувчи қуйида келтирилган талабларнинг камида биттасига жавоб бериши керак; келишувга еришган томонлар ёки келишувга еришган томонлардан бири ҳисобланган ҳукуматлараро ташкилотга аъзо давлат фуқароси бўлиши; яшаш жойи келишувга еришган томонлардан бирининг ҳудудида бўлиши, ёки келишувга еришган томонлардан бирининг ҳудудида амалда фаолият кўрсатувчи ва сохта бўлмаган саноат ёки савдо корхонасига ега бўлиши; Гаага тизими бўйича саноат намунаси муҳофазаси муддати ушбу саноат намунаси рўйхатга олинган мамлакат қонунчилигига мувофиқ, лекин халқаро рўйхатга олинган санадан еътиборан 5 йилдан кам бўлмаган муддатга белгиланади; Халқаро рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддати ҳар беш йилда узайтирилиши мумкин, бу муҳофаза муддати тўлиқ тугамасдан туриб келишувга еришган томон қонунчилигида белгиланган муҳофаза муддатини узайтириш учун белгиланган божни тўлаш орқали амалга оширилади.

            Жавоб: Агар саноат мулки объйектидан ўз хоҳишича фойдаланиш бошқа патент егаларининг ҳуқуқларини, шу жумладан бошқа шахсларнинг мазкур объйектдан фойдаланишини тақиқлаб қўйиш ҳуқуқини бузмаса, бундай фойдаланиш патент егасига тегишлидир, шу зайлда фойдаланиш ушбу Қонунга мувофиқ патент егасининг ҳуқуқини бузиш деб ҳисобланмайдиган ҳоллар бундан мустасно. Бир нечта патент егасига қарашли бўлган саноат мулки объйектидан фойдаланиш борасидаги ўзаро муносабатлар улар ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Бундай келишув бўлмаган тақдирда, ҳар бир патент егаси муҳофаза қилинаётган саноат мулки объйектидан ўз хоҳишича фойдаланиши мумкин, лекин қолган патент егаларининг розилигисиз объйектга мутлақ лицензия беришга ёки патентни ўзга шахсга топширишга ҳақли емас.

            Жавоб: Патент егаси патент билан тасдиқланган саноат мулки объйектига бўлган ҳуқуқни патентдан ўзганинг фойдасига воз кечиш тўғрисидаги шартнома бўйича ёки саноат мулки объйектидан фойдаланиш ҳуқуқини лицензия шартномаси бўйича ҳар қандай юридик ёхуд жисмоний шахсга (шахсларга) топшириши мумкин. Патентдан ўзганинг фойдасига воз кечиш тўғрисидаги шартнома ва лицензия шартномаси Агентликда рўйхатдан ўтказилиши керак. Патент егаси фойдаланилаётган саноат мулки объйектлари патентланганлигини кўрсатувчи огоҳлантириш тамғасидан фойдаланиши мумкин.

            Жавоб: Патент егалари патент рўйхатга олинган санадан бошлаб уч йил мобайнида саноат мулки объйектидан фойдаланмаса ёки йетарли даражада фойдаланмаса, ушбу муҳофаза етилаётган саноат мулки объйектидан фойдаланишни хоҳловчи ва фойдаланишга тайёр ҳар қандай шахс, патент егаси лицензия шартномаси тузишдан бош тортган тақдирда, ўзига мажбурий номутлақ лицензия беришни сўраб судга илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин.

            Жавоб: Қуйидаги ҳоллар патент егаси мутлақ ҳуқуқининг бузилиши сифатида эътироф этилмайди: • Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинаётган саноат мулки объйектларидан таркиб топган қурилмаларни Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенсияси иштирокчиси бўлган бошқа давлатнинг транспорт воситасида мазкур восита вақтинча ёки тасодифан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган вақтда, башарти бу қурилмалардан фақат мазкур воситанинг еҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бўлса қўллаш; • патентлар билан муҳофаза қилинаётган саноат мулки объйектларидан таркиб топган воситалар устида илмий тадқиқот ёки тажриба ўтказиш; • патентлар билан муҳофаза қилинаётган саноат мулки объйектларидан таркиб топган воситаларни табиий офатлар, ҳалокатлар, епидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолатларда қўллаш; • патентлар билан муҳофаза қилинаётган саноат мулки объйектларидан таркиб топган воситаларни, агар бу воситалар фуқаролик муомаласига қонуний йўл билан киритилган бўлса, қўллаш; • патентлар билан муҳофаза қилинаётган саноат мулки объйектларидан таркиб топган воситаларни даромад олмай шахсий мақсадларда қўллаш; • дорихоналарда шифокор рецепти бўйича дори воситаларини бир маротабалик тайёрлаш.

            Жавоб: Патент егаси бўлмаган ҳар қандай шахс патент билан муҳофаза қилинган саноат мулки объйектидан патент егасининг рухсатисиз қонунга хилоф равишда фойдаланаётган ҳар қандай шахс патент егасининг мутлақ ҳуқуқини бузувчи ҳисобланади. Тегишли патентланган саноат мулки объйектини ўз ичига олган маҳсулот ёки буюмни рухсациз тайёрлаш, қўллаш, импорт қилиш, сотишга таклиф етиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, шунингдек ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўллаш ёхуд ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулда бевосита тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш патент егаси мутлақ ҳуқуқининг бузилиши деб эътироф этилади.

            Жавоб: Саноат мулки объйектидан патент егасининг мутлақ ҳуқуқини бузган ҳолда фойдаланаётган шахслар патент егасининг талабига кўра: • патент егасининг мутлақ ҳуқуқини бузувчи ҳаракатларни тўхтатишлари; • патент егасига йетказилган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларига мувофиқ қоплашлари шарт.

            Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари саноат мулки объйектларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа давлатларда патентлаш ҳуқуқига ега. Давлат сирларини ўз ичига олмайдиган ихтиролар ва фойдали моделларни бошқа давлатларда патентлаш тегишли талабнома Агентликка топширилган кундан еътиборан уч ой ўтганидан кейин амалга оширилиши мумкин.

            Жавоб: Саноат намуналарини халқаро депозитлаш тўғрисидаги Гаага битими 1925 йил 6 ноябрда қабул қилинган. Гаага битими 1984 йил 1 августидан бошлаб кучга кирган ва бир неча марта қайта кўриб чиқилган.1999 йил 2 июлда Женевада бўлиб ўтган Дипломатик конференсияда “Саноат намуналарини халқаро депозитлаш тўғрисидаги Гаага битими”нинг номи ўзгатирилган ва ҳозирда у “Саноат намуналарини халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Гаага битими” деб юритилади. Бугунги кунда саноат намуналарини халқаро рўйхатдан ўтказиш жараёни иккита мустақил актларни ташкил етувчи Саноат намуналарини халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Гаага битими асосида амалга оширилади: • Женева акти (1999 й.), 1999 й. 2 июлда қабул қилинган ва 2003 й. 23 декабрда кучга кирган; • Гаага акти (1960 й.), 1960 й. 28 ноябрда қабул қилинган ва 1984 й. 1 августда кучга кирган. Саноат намуналарини халқаро рўйхатдан ўтказиш Гаага тизими Женевада жойлашган Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ)нинг Халқаро бюросига битта халқаро талабнома топшириш орқали тегишли актда иштирок етувчи бир нечта мамлакатларда (95 та мамлакат) амал қилувчи муҳофаза ҳужжатини олишга имкон яратади. Бунда битта талабномага саноат намуналарини халқаро таснифлашнинг (СНХТ) бир синфига мансуб бўлган 100 тагача саноат намуналарини киритиш мумкин. • Гаага битими фойдаланувчиларга намуналарга кўпгина бозорларда муҳофаза олиш имконини бериш орқали уларнинг вақти ва маблағлари тежалишига йўл очади, чунки битта халқаро талабнома турли миллий (ёки ҳудудий) идораларга топшириш талаб етилган бир йўла бир нечта талабноманинг ўрнини босади; • божларнинг ягона мажмуи битта валютада тўланади; • рўйхатга олишнинг кейинги жараёнлари бошқарувини анчагина йенгиллаштиради; Халқаро талабномани топшириш ҳуқуқига ега бўлиш учун талабнома топширувчи қуйида келтирилган талабларнинг камида биттасига жавоб бериши керак: • келишувга еришган томонлар ёки келишувга еришган томонлардан бири ҳисобланган ҳукуматлараро ташкилотга аъзо давлат фуқароси бўлиши; • яшаш жойи келишувга еришган томонлардан бирининг ҳудудида бўлиши, ёки келишувга еришган томонлардан бирининг ҳудудида амалда фаолият кўрсатувчи ва сохта бўлмаган саноат ёки савдо корхонасига ега бўлиши; • Гаага тизими бўйича саноат намунаси муҳофазаси муддати ушбу саноат намунаси рўйхатга олинган мамлакат қонунчилигига мувофиқ, лекин халқаро рўйхатга олинган санадан еътиборан 5 йилдан кам бўлмаган муддатга белгиланади; • Халқаро рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддати ҳар беш йилда узайтирилиши мумкин, бу муҳофаза муддати тўлиқ тугамасдан туриб келишувга еришган томон қонунчилигида белгиланган муҳофаза муддатини узайтириш учун белгиланган божни тўлаш орқали амалга оширилади.

            Жавоб: Маҳсулотда (буюмда) ихтиронинг, фойдали моделнинг формула мустақил бандига киритилган ҳар бир белгиси ёки унга мувофиқ бўлган белги қўлланилган бўлса, бу маҳсулот (буюм) патентланган ихтиро, фойдали моделдан фойдаланилган ҳолда тайёрланган, ихтиро патенти билан муҳофаза этиладиган усул еса, қўлланилган деб эътироф этилади. Маҳсулотни олиш усулига берилган патентнинг амал қилиши айнан шу усул ёрдамида олинган маҳсулотга ҳам татбиқ этилади. Бунда аксини исботловчи далиллар бўлмаса, бу янги маҳсулот патентланган усулда олинган деб ҳисобланади. Агар маҳсулотда патент берилган саноат намунасининг муҳим белгилари мажмуи бўлса, у патентланган саноат намунасидан фойдаланилган ҳолда тайёрланган деб эътироф этилади.

            Жавоб: Патент егаси бўлмаган ҳар қандай шахс патент билан муҳофаза қилинган саноат мулки объйектидан фақат патент егасининг рухсати билан лицензия шартномаси асосида фойдаланишга ҳақли. Патент егаси саноат мулки объйектидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳар қандай шахсга бериш тўғрисида (очиқ лицензия) Агентликка ариза топшириши мумкин. Бу ҳолда патентни ўз кучида сақлаб турганлик учун ундириладиган патент божи шундай ариза тўғрисидаги маълумотлар Агентлик томонидан еълон қилинганидан кейинги йилдан бошлаб еллик фоизга камайтирилади.

            Жавоб: Очиқ лицензияни олиш истагини билдирган шахс патент егаси билан номутлақ лицензия бериш тўғрисида шартнома тузиши шарт. Шартнома шартлари бўйича низолар суд томонидан кўриб чиқилади. Патент егасининг очиқ лицензияга нисбатан ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризаси чақириб олинмайди. Агар патент егаси саноат мулки объйектидан унинг таркибида бошқа юридик ёки жисмоний шахсга қарашли муҳофаза қилинаётган ўзга объйект қўлланилиши туфайли фойдалана олмаса, патент егаси мазкур шахсдан бу объйектдан шартномада назарда тутилган шартлар асосида фойдаланиш учун лицензия беришни талаб қилишга ҳақлидир.

            Жавоб: Саноат мулки объйектидан патент егасининг розилигисиз мутаносиб миқдорда унга товон тўлаган ҳолда фойдаланилишига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда рухсат бериши мумкин.

           Жавоб: Агар давлат експертизаси жараёнида патент бериш ҳақидаги ўхшаш талабномалар айни битта устуворлик санасига ега еканлиги аниқланса, у ҳолда патент Агентликка олдинроқ сана билан жўнатилганлиги исботланган талабнома бўйича, башарти жўнатилган саналари ҳам бир хил бўлиб чиқса, қайси бирида Агентликнинг рўйхатга олиш кирим рақами олдин қайд етилган бўлса, шу талабнома бўйича берилади.

           Жавоб: Саноат мулки объйекти устуворлиги бирмунча олдин устуворлик сўралган, бироқ чақириб олинганлиги сабабли патент бериш ҳақидаги талабнома келиб тушган санага кўра белгиланиши мумкин емас.

           Жавоб: Патент бериш ҳақидаги ажратилган алоҳида талабнома бўйича саноат мулки объйекти устуворлиги Агентликка топширилган дастлабки талабнома санасига кўра белгиланади.

           Жавоб: Саноат мулки объйекти бирлиги талаблари бузилган ҳолда топширилган патент бериш ҳақидаги талабнома юзасидан талабнома берувчига тегишли сўров унга юборилган санадан еътиборан уч ой муддат ичида ушбу объйектлардан қайси бири кўриб чиқилиши лозимлигини хабар қилиш ҳамда тегишинча талабнома ҳужжатларига аниқликлар киритиш таклиф қилинади. Дастлабки талабнома материалларига киритилган бошқа объйектлар алоҳида талабномаларга ажратилиши мумкин. Агар талабнома берувчи ушбу объйектлардан қайси бирини кўриб чиқиш зарурлигини хабар қилмаса ва аниқлик киритилган материалларни тақдим етмаса, ихтиро, фойдали модел формуласида ёки саноат намунаси тавсифида биринчи қилиб кўрсатилган объйект давлат експертизасидан ўтказилади.

    Даромад ва
    имкониятлар

    Батафсил

    Фойдали ҳаволалар

    Ишонч телефонларининг хизматини бахоланг

    Ўтиш

    Ишонч телефонларининг хизматини бахоланг





    Давом этиш

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06
    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x