Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси Эстонияга ташриф буюрди
Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошчилигидаги 12 кишилик бизнес делегацияси жорий йилнинг 26-31 март кунлари Эстонияга ташриф буюрди.
Ташриф жараёнида Эстония савдо-саноат палатасида палата раҳбарияти билан учрашув ўтказилиб, унда Эстония ва Ўзбекистон иқтисодиёти юзасидан ўзаро маълумот алмашув амалга оширилди.
Эстония савдо-саноат палатаси томонидан тузилган дастур асосида “Е-Estonia Showroom”га ташриф буюрилди. Унда Эстония давлати томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган холда аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматларини электрон тарзда кўрсатиш холати, эришилган ютуқлар ва келажакда қилиниши лозим бўлган масалалар тўғрисида гапириб ўтилди.
28 март куни Ўзбекистон-Эстония бизнес форуми ўтказилди. Форумни Эстония ташқи ишлар вазирлиги вакили кириш сўзи билан очиб берди ҳамда Ўзбекистон билан ўрнатилган иқтисодий алоқалар тўғрисида гапириб ўтди. Ундан сўнг ССП Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ж.Ураков Ўзбекистон бизнес делегациясини таништириб, презентация орқали Ўзбекистонда яратилган бизнес мухит ҳамда Самарқанд вилоятининг инвестицион ва экспорт салоҳияти тўғрисида нутқ сўзлаб, тадбиркорларни қизиқтирган саволларига жавоб берди. Шу куни икки мамлакат бизнес вакиллари иштирокида В&B тарзда учрашувлар ўтди.
Ушбу учрашувлардан сўнг 2017-2018 йиллар давомида Эстония тадбиркорлари билан ҳамкорларник қилиш юзасидан келишиб олинди.
Шу жумладан:
- “SIYOB SAHOVATI” МЧЖ (директор Хамдамов А.) ва “Lankoster” компанияси билан хўл, қуритилган ва қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш масаласи юзасидан келишиб олинди.
- “SAMARQAND BILIM ORZU” НТМ (директор Махкамова Х.) ва “Estonian Business School” корхонаси ўртасида Ўзбекистон ёшларига Бизнес тренинглар бўйича семинарлар ўтказиш бўйича келишуви имзоланди.
- “MARAQAND-MSM” МЧЖ (директор Бердиев Б.) ва “Golden Fenix” корхонаси ўртасида газ ҳисоблагич асбоб-ускуналарини ташкиллаштириш юзасидан ҳамкорлик келишуви имзоланди.
- “ANORA DARMON FARM” МЧЖ (директор Умаров А.) ва “Medicine Estonia” компанияси ўртасида талабалар ва шифокорлар учун мўлжалланган тиббий тренажёрларни олиб келиш ҳамда Самарқанд вилоятида соғломлаштириш марказини ташкил этиш бўйича келишув имзоланди.
- “SIYOB SHAVKAT ORZU” Ф/Х (директор Остонов М) ва “TERE AS” компанияси билан хўл, қуритилган ва қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш масаласи юзасидан келишиб олинди.
- “ASIA COSMETICS” МЧЖ ( директор Норхуджаев А.) ва “REVALA” фирмаси ўртасида косметик ва атир-упа маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш юзасидан келишиб олинди.
- BARAKA TEKS "ЧП ASL NOVVOT" (директор Джураев А.) ва “FEMW” компанияси Эстония давлатида “ўзбек миллий таомлари” ресторани ташкил этиш бўйича келишиб олинди.
Эстония савдо-саноат палатаси ҳамда ССП Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ўртасида доимий алоқаларни ўрнатиш, иқтисодий ахборот алмашиш масаласида келишиб олинди.
ЎзССП ахборот хизмати
12.04.2017
16:59