“Ташаббус-2017” кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти совринлари учун тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган “Ташаббус-2017” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида 2017 йил 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 379-ф-сонли Фармойиши қабул қилинган.
Фармойишнинг 2-бандида кўрик-танлвонинг ҳудудий босқичларини ўтказиш муддатлари белгиланган бўлиб, унга кўра танловнинг туман (шаҳар) босқичларини ўтказиш муддатлари қилиб 2017 йил 20 апрелдан 25 апрелга қадар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар босқичларини ўтказиш муддатлари қилиб 2017 йил 25 апрелдан 3 майга қадар этиб белгиланган эди.
2017 йил 12 апрель куни танлов Ташкилий қўмитасининг 1-йиғилиши ўтказилди ҳамда ушбу йиғилишда республика ташкилий қўмита азолари танловнинг ҳудудий босқичларини ташкил этиш ва ўтказишда яқиндан ҳамкорлик қилиш ва танловнинг ҳудудий босчиқларининг юқори савияда, низом талаблари асосида ўтказилишини таъминлашга масъул этиб белгиланди.
Танловнинг ҳудудий босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларининг тегишли қарорлари ва фармойишлари қабул қилинган. Уларга асосан танловнинг туман (шаҳар) босқичларининг бўлиб ўтиш саналари аниқ белгиланган бўлиб, 25 апрел кунига қадар республиканинг барча туманларида танловнинг 1-босқичи ўтказилди. Ушбу боқичда 7 053 нафар тадбиркорлик субъектлари иштирок этган. Иштирокчиларнинг 3 479 (49,3%) нафари тадбиркор йўналишида, 1 562 (22,1) нафари фермер йўналишида ҳамда 2 013 (25,5%) нафари ҳунарманд йўналишида иштирок этган.
Жорий йилнинг 28 апрелидан 3 май кунига қадар танловнинг 2-босқичи, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар босқичи ўтказилди ва танловнинг ушбу босқичида республика ташкилий қўмитасидан ҳудудларга бириктирилган аъзолар ёки уларнинг масъул ходимлари иштирок этишган.
Танловнинг ушбу босқичида 576 нафар тадбиркорлик субъекти иштирок этган бўлиб, шундан 193 (35,5) нафари тадбиркор йўналишида, 159 (29,2) нафари фермер йўналишида ҳамда 192 (35,3) нафари ҳунарманд йўналишида иштирок этган.
Кўрик-танловнинг республика босқичига 41 нафар иштирокчи етиб келган бўлиб, шундан 14 (34) нафари тадбиркор, 13 (32) нафари фермер ҳамда 14 (34) нафари ҳунармандлардир. Танловнинг Республика босқичи кўргазмалари ва ғолибларни тақдирлаш марсими Вазирлар Маҳкамаси Фармойишида белгиланган мос равишда 16-17 май кунлари ҳамда 22 май куни Туркистон саройида бўлиб ўтади.
ЎзССП ахборот хизмати
05.05.2017
17:39