• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    2000 дан ортиқ Ўзбекистонлик тадбиркорлар ўз бизнесларини Интернет орқали рўйхатдан ўтказдилар

    2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани 30 дақиқада олишга имкон берувчи, бизнесни давлат рўйхатидан ўтказишнинг автоматлаштирилган ноёб миллий тизими ишга туширилди. Янги тизим ишга туширилганидан бошлаб бир ой мобайнида унинг ёрдамида 21 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилган, шундан 7,5 фоизи онлайн тарзда.

    Ҳалқаро тадқиқотлар бизнесни рўйхатдан ўтказиш шартларини соддалаштириш иқтисодий ўсиш ва бандликни оширишини эътироф этади. Бу рўйхатдан ўтказиш йиғимлари пасайтирилган тақдирда бозорга кўпроқ фирмаларнинг кириб келиши, кўп сонли фирмаларнинг сақланиб қолиши ва ўсиши, янги фирмалар рақобатни шакллантириши билан боғлиқдир, пировард натижада ишлаб чиқариш самарадорлии ошиши ва бозорда мавжуд бўлган фирмаларга инвестицияларни ўсишига олиб келади.

    Реал вақт режимида бизнесни рўйхатдан ўтказиш механизмининг жорий этилиши давлат хизмати кўрсатилишининг эркинлиги, ошкоралиги ва сифатини таъминлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди. БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистон Бизнес форуми (III-босқич)» лойиҳаси кўмагида республикада биринчи маротаба тўла-тўкис транзакцияланган давлат хизмати жорий қилинганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Янги тартиб фаолияти ўлароқ тартиботлар сони сезиларли даражада қисқартирилди, вақт ва молиявий сарфлар камайтирилди.

    Бугунги кунда юридик шахсни рўйхатдан ўтказишда тақдим этиладиган ҳужжатлар сони 6 тадан амалда 1 тагача қисқартирилди, яъни фақат ариза талаб қилинади ва унда кўрсатилган маълумотлардан таъсис ҳужжатлари генерация қилинади (топшириш-қабул қилиш далолатномаси ва тақсимлаш баланси тақдим этилиши лозим бўлган қўшиб юбориш, бирлаштириш, ажратиб чиқариш ҳамда бўлиш ҳолатлари бундан мустасно). Якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) учун зарур бўлган ҳужжатлар сони 7 тадан 1 тагача қисқартирилди, яъни фақатгин ариза тақдим этиш лозим бўлади.

    Бундан ташқари, бизнесни Интернет орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтказиш шахсан келган ҳолда рўйхатдан ўтказишга нисбатан бир қатор устунликларга эга.

    • Биринчидан, рўйхатдан ўтказувчи органга қоғоз кўринишидаги ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиш зарурати йўқолади, натижада аризачиларни рўйхатдан ўтказувчи органга, шунингдек рўйхатдан ўтказишга давлат божини тўлаш учун банк кассасига шахсан ташриф буюриш заруриятидан халос этади, бу эса аризачиларнинг билвосита сарф-харажатларини камайтиради.
    • Иккинчидан, ҳужжатлар Интернет орқали онлайн топширилганда бизнесни рўйхатдан ўтказиш, шу жумладан қайта рўйхатдан ўтказиш учун давлат божлари ставкалари шахсан ташриф буюрган ҳолатга нисбатан икки баробар кам қилиб белгиланган.
    • Учинчидан, бизнесни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва топширишни аризачи учун қулай бўлган исталган вақтда бошлаш, тўхтатиб туриш ёки қайтадан бошлаш мумкин бўлади.

    Онлай хизмат ишлашни бошлаган бир ойлик муддатда 1000 дан ортиқ юридик шахслар ва 1200 дан ортиқ ЯТТлар рўйхатдан ўтказилган. Юридик шахс ташкил этган ҳолда бизнесни онлайн рўйхатдан ўтказиш хизмати Тошкент шаҳри, Тошкент ва Жиззах вилояти аризачилари орасида кўпроқ талабга эга бўлган. Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бизнесни рўйхатдан ўтказиш хизматига онлайн аризалар кўпроқ Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Наманган вилояти тадбиркорларидан келиб тушган. Шу билан бирга, 92,5 фоиз аризачилар бизнесни рўйхатдан ўтказишга аризалар топшириш учун онлайн рўйхатдан ўтказишга нисбатан «ягона дарча» марказларига шахсан ташриф буюришни афзал кўрдилар.

    «Ўзбекистон Бизнес форуми (III-босқич)» лойиҳаси экспертлари ушбу давлат хизматини келгусида янада яхшилашнинг сезиларли салоҳияти мавжуд деб ҳисоблайдилар. Хусусан, бир қатор ҳорижий давлатлар (Словения, Македония, Қозоғистон) тажрибасидан келиб чиқиб, масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) фақатгина Интернет орқали рўйхатдан ўтказилган тақдирда мулкчилик шакли ва фаолият туридан қатъий назар МЧЖларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божлари тўловини бутунлай бекор қилиш имконини ўрганиб чиқиш таклиф этилади. Ушбу ташкилий-ҳуқуқий шакл қонун ҳужжатларидаги мажбурий талаблар сони озлиги сабабли тадбиркорлик субъектлари орасида нисбатан оммабоп бўлиб ҳисобланади. Демак, жорий йилнинг 1 январидан 1 майига қадар республикада 11 мингдан ортиқ МЧЖ рўйхатдан ўтказилган.

    Иккинчидан, бугуннинг ўзида республика фуқароларига банк ҳисобварақларини масофадан очиб бериш учун имкониятларни шакллантириш борасида ўрганиш ва мунозараларни бошлаш мумкин.

    Бизнесни онлайн рўйхатдан ўтказиш тизимидан нисбатан кам фойдаланилаётганлигининг сабабларидан бири электрон рақамли имзо (ЭРИ) воитаси ёрдамида Интерактив давлат хизматлари ягона порталида бир марталик идентификациялаш ва аутентификациялаш зарурлиги бўлиб ҳисобланади. Аутентификациялаш келгусида бошқа хизматлардан фойдаланишга имкон беради, лекин бунинг учун ЭРИ олиш учун солиқ инспекциясига мурожаат қилиш зарур бўлади. Шу сабабли, лойиҳа экспертлари фикрига кўра Ўзбекистон фуқаролик паспорти билан бир вақтда берилиши таклиф этилаётган шахсни идентификациялаш картасини (ID-карта) муомалага киритиш зарур. ID-карталар Интернет орқали исталган давлат хизматини олиш ва масофадан фойдаланиш, аризалар ҳамда ҳужжатларни реал вақт режимида имзолашга имкон беради.

    Бизнесни рўйхатдан ўтказишга доир онлайн хизматни аҳоли орасида нисбатан глобал миқёсда оммалаштириш учун аризачилар компютер саводхонлиги даражасини ошириш муҳимдир, чунки компютерни билмаслик уларнинг имкониятларини чеклаб қўйиши мумкин. Тадбиркорлар томонидан амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган, ўз фаолиятида муҳрлар ва штамплардан фойдаланмасликка доир ҳуқуқларидан фойдаланмасликларини ҳам таъкидлаш лозим. Хусусан, 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ–391-сонли қонун билан кичик бизнес субъектлари учун муҳрлар ва штампларни мажбурий тайёрлатиш тўғрисидаги талаб бекор қилинган.

    Бундан ташқари, ишлаб чиқилган механизм имкониятлари ва мазкур соҳадаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш тўғрисида аҳолини (шу жумладан ҳудудлардаги) янада фаолроқ хабардор қилиш зарур. Шу сабабли, лойиҳа экспертлари томонидан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини ҳуқуқий қўллаш амалиётни янада яхшилашга кўмаклашувчи шарҳ тайёрланди.

    ***

    «Ўзбекистон Бизнес форуми (III-босқич)» лойиҳаси ССП ва БМТТДнинг қўшма ташаббуси бўлиб ҳисобланади ва онлайн хизматларни жорий этиш, меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шунингдек инклюзив бизнес-моделларни ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлар йўли билан бизнес юритиш учун шарт-шароитларни яхшилашга йўналтирилган.

     

     

     

    19.05.2017

    09:56

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06