Палатада навбатдаги семинар-тренинг ўтказилади
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида хўжалик юритувчи субъектларида ўтказиладиган режали текширувлар юзасидан семинар-тренинг ўтказилиши режалаштирилди.
Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган тадбир, “Karamatov va advokatlar” Адвокатлик фирмаси ҳамкорлигида ташкил этилиб, 2017 йил 15 июнь куни соат 15:30да Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ижро этувчи қўмитаси ҳамда Палатанинг ҳудудий бошқармалари биноларида видеоконференция шаклида давлат тилида ташкиллаштирилади.
Унда мутахассислар томонидан мавжуд қонунчилик ва амалиётдан келиб чиқиб, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши томонидан жорий йил учун тасдиқланган текшириш режа дастурига киритилган тадбиркорлик субъектлари мисолида текширувларга тайёргарлик кўриш бўйича тушунтириш ва маслаҳатлар берилади, савол жавоблар амалга оширилади.
Иштирокчилар таркиби биринчи навбатда фаолиятида режали текшириш ўтказилиши режалаштирилган, шунингдек, текширув ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъектлари асосида шакллантирилади.
Қатнашиш истагини билдирган тадбиркорлар (+99871) 150-60-06 телефон рақами орқали ўзлари фаолият юритувчи ҳудуддаги Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бўлинмаларига мурожаат қилишлари мумкин.
ЎзССП ахборот хизмати
02.06.2017
14:05