ОЧИҚ ТАНЛОВ САВДОЛАРИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ
“Кўчмас мулк савдо хизмати” МЖЧнинг Қорақалпогистон Республикаси Бош филиали Сизларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сонли Қарорига хамда Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2017 йил 29-августдаги №03-06/7-08-808 сонли хатига асосан қуйидаги танлов савдосига чикарилаётган ер участкаларига бўлган доимий фойдаланиш ҳуқуқининг очиқ танлов савдоларига тақлиф этади.
Танловда иштирок этиш истагидаги юридик ва жисмоний шахслардан буюртманомалар ҳамда тегишли ҳужжатлар мазкур билдиришнома матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб, расмий иш кунлари соат 10-00 дан 18-00 гача қабул қилинади (13-00 дан 14-00 гача тушлик) ва танлов савдоси 8 октябр соат 18.00 да тўхтатилади.
Талабгорларнинг танлов тақлифлари қайд этилган конвертлар 2017 йил 9 октябрь куни соат 15:00 да Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг кичик мажлислар залида очилади ва уч кун ичида танлов таклифлари энг яхши деб эътироф этилган талабгор ғолиб деб топилади.
Танловда иштирок этиш истагидаги юридик ва жисмоний шахслар:
- ҳар бир ер участкаси бўйича танлов ҳужжатларини энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдоридаги ҳақ эвазига олишлари;
- савдо ташкилотчиси билан тузилган зақалат келишувига асосан тегишли ер участкаси минимал қийматининг 10 фоизи миқдоридаги зақалат пулини буюртманомалар қабул қилинадиган охирги муддатга қадар тўлашлари;
- зақалат тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатидан нусха, танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилиб, конвертларга жойлаштирилган икки нусхадаги танлов тақлифлари ва буюртманомасини савдо ташкилотчисига топширишлари лозим.
Юридик шахслардан – давлат руйхатидан утказилганлик тугрисидаги гувохнома нусхаси, ваколатли вакилнинг шахсини тасдикловчи хужжат нусхаси ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома; жисмоний шасхлардан – паспорт нусхаси (якка тадбиркор сифатида фаолият юритаётган жисмоний шахслар давлат руйхатидан утказилганлиги тугрисидаги гувохнома нусхаси), ваколатли вакил катнашган такдирда шахсини тасдиклайдиган хужжатнинг нусхаси, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома талаб этилади.
Танлов ҳужжатлари учун тўланадиган ҳақ ва зақалат пуллари қуйидаги ҳисоб ракамига тўланади: АТ “Турон” банки Нукус филиалидаги: МФО: 00585, СТИР: 207122519, х/р: 20208000504920609003.
Савдо ташкилотчиси – “Кўчмас мулк савдо хизмати” МЖЧнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бош филиали почта манзили: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, А.Шамуратова кўчаси, 117 Б-уй (индекс: 230100).
Электрон почта: user14@inbox.uz. Лицензия № RR 0001.
Сайт: www.1kms
ЎзССП Ахборот хизмати
14.09.2017
11:37