“Open HR Business Forum-2017” ўз ишини бошлади.
Жор
9-13 октябр кунлари Тошкент шаҳрида “Open HR Business Forum-2017” номи остидаги йирик халқаро бизнес-тадбир бўлиб ўтмоқда. Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси кўмагида ташкил этилди.
Ўзбекистонда бу сафар “Ҳамкорлик, Ривожланиш. Муваффақият” шиори остида иккинчи маротаба ташкил этилаётган халқаро Форум ходимлар бошқаруви тармоғидаги етакчи вакиллар, бизнес-бошқарувчилари, барча даражадаги менежерлар, ёш ва муваффақиятли компаниялар, иш излаётган шахсларни бирлаштирди.
Форумнинг ишбилармонлик дастури бугунги кунда жамият қаршисида юзага келаётган HR, бизнес ва меҳнат муҳофазаси соҳаларидаги энг долзарб саволларга жавоб беришга йўналтирилган. Хусусан, форумда мамлакатимиз аҳолисининг катта қисмини ўйлантираётган асосий мавзулардан бири “Ёш мутахассисларни иш билан таъминлаш” бўлади. Мазкур йўналишда ёш мутахассислар ва битирувчиларни банд қилиш, битирувчининг йўл харитасини шакллантириш, иш амалиёти ва амалиёт дастурлари, ёш мутахассислар ва талабаларнинг ваколатлари каби масалалар кўриб чиқилди. Бундан ташқари, форумда йирик ва кичик бизнесни солиққа тортиш, инвестициялар ва имтиёзлар, экспорт ва бизнесни стратегик ривожлантириш, АТ ва телекоммуникациялар соҳасида ёш мутахассисларни тайёрлаш, корхонада меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик маданияти, самарали бошқарув ва HRнинг стратегик масалалари, меҳнат муҳофазасига оид қонунчиликка киритилган янгиланишлар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Қайд этиш керакки, Россия ва Ўзбекистондан таклиф этилган «Апостроф-Медиа» компанияси ривожлантириш директори - Татьяна Ананьева, Иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш маркази директори, Мустақил эксперт-иқтисодчи - Юлий Юсупов, Москва Домодедово аэропорти ходимларни мослаштириш ва корпоратив маданият билан ишлаш йўналиши раҳбари - Айгун Қурбанова (DME ходимлари бўйича собиқ раҳбар), “Person Hunters” компаниясининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича маслаҳатчиси - Дмитрий Недоступов, доцент, бизнес-мураббий, фасилитатор, профессионал коуч, ICF аъзоси - София Гайнутдинова, Гульнара Хисамиева, ходимларни танлаш ва ривожлантириш соҳасида бизнес-мураббий, профессионал коуч ва маслаҳатчи, HR маслаҳатчи- Гўзал Акрамова, сертификатга эга лойиҳа менежери, коуч ва ўқитувчи - Наргиса Боймирзаева, Anglesey Food (Korzinka.uz, REDTAG, City Taxi) компанияси кадрлар хизматининг раҳбари, ходимлар бошқаруви масалалари бўйича маслаҳатчи, бизнес-мураббий ва HR-блогер - Оксана Новоженина, “Person Hunters” консалтинг компаниялари гуруҳининг директори ва муассиси, шунингдек «Training Guru» НТМ ўқув марказининг муассиси - Юлия Яковлева сингари машҳур спикерлар ва мураббийлар бизнесни юритиш сирлари билан ўртоқлашиб, бизнес-саноатини ривожлантиришнинг янги иш услублари, иш берувчининг HR брендини бошқаришнинг замонавий технологиялари ҳақида сўзлаб берди. Панелли музокара ёрдамида бизнесни қандай ташкил этиш ва ўзгаришлар асрида ташкилотни қандай бошқариш, компаниянинг стратегик бошқаруивни қандай яратиш каби кўплаб муҳим ва қизиқарли мавзулардан хабар топасиз. Форум давомида етакчи амалиётчи экспертлар иштирокида анжуманлар, музокаралар, сессиялар бўйича ишлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтади. Мазкур тадбирнинг энг аҳамиятли воқеаларидан бири дунёга машҳур «Яндекс» компаниясининг HR-маслаҳатчиси Наталья Зверекнинг «Менежернинг бошқарув самарадорлиги» номи остидаги муаллифлик тренинги ҳисобланади. Тренингнинг асосий вазифаси менежер томонидан компанияда ўзгаришлар амалга оширилишидаги инсоний жиҳат билан боғлиқ шахсий кўникмаларни аниқлаш ёки ривожлантиришдан иборат бўлади. Иштирокчилар сифатида компания раҳбарлари, бизнес эгалари, HR вакиллари, ўрта ва юқори бўғим менежерлари қатнашди. Тренинг чоғида менежернинг қўл остидаги ходимларга таъсир кўрсатиш орқали ташкилотда амалга оширадиган ўзгаришларига оид профессионал сифатлари ва маҳорати, шунингдек уларнинг аниқланиши, жорий ҳолатни баҳолаш ва ривожлантириш йўллари кўриб чиқилди.
Open HR BusinessForum – бизнес вакиллари учун янги шериклик алоқаларини йўлга қўйиш, муваффақиятли ва янги компаниялар учун – тажрибани бўлиши ҳамда ўз соҳасидага алоқадор янги маълумотларга эга бўлиш, энди иш бошлаётган тадбиркорларга эса – бизнесни юритиш маҳоратини эгаллаш учун ноёб имкониятдир.
ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ:
10-октябрь, Анжуман: Бизнесни ривожлантириш стратегиялари.
11-октябрь, Форумнинг VIP-куни, Успех. HR анжуман – Стратегия ва самарали бошқарув ёрдамида муваффақиятга эришиш.
12-октябрь, Анжуман: Корхонада меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси.
13-октябрь, «Яндекс» компаниясининг машҳур HR-маслаҳатчиси Наталья Зверекдан «Менежернинг бошқарув самарадорлиги» номли муаллифлик тренинги.
ЎзССП Ахборот хизмати
10.10.2017
20:20