• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    “Республиканинг ҳар бир туман ва шаҳарларида тадбиркорлик тузилмалари учун кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш доимий курсларини олиб борувчи тренерлар тайёрлаш

    26-27 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси,  Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда  Ўзбекистон-Швейцария “Ўзбекистонда касбий кўникмаларни ривожлантириш” IV фаза лойиҳаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган “Республиканинг ҳар бир туман ва шаҳарларида тадбиркорлик тузилмалари учун кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш доимий курсларини олиб борувчи тренерлар тайёрлаш”га бағишланган  семинар-тренинг ўтказилди.

     

    Семинарни   ўтказишдан  кўзланган мақсад:

    • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5087-сонли Фармонига мувофиқ, тадбиркорлик тузилмалари учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими сифатини тубдан ошириш, иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, таълим йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш, ҳар бир туман ва шаҳарларда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш доимий курсларини методик таъминлаш;
    • Касб-ҳунар коллежларида “Тадбиркорлик ва ишга жойлаштириш технологияси асослари” фани бўйича дарс берадиган ўқитувчилар ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари ходимларини “Бизнес билан танишув” ўқув қўлланмасини ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг таълим жараёнига ва амалиётга тадбиқ этиш бўйича малакасини ошириш ҳамда улардан тадбиркорлар учун ташкил этиладиган ўқув курсларида фаолият олиб борувчи тренер-ўқитувчилар  тайёрлаш.

    Семинар иштирокчилари.

    Лойиҳанинг ҳамкор вазирлик ва идоралари (Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) ходимлари, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳаридан “Тадбиркорлик ва ишга жойлаштириш технологияси асослари” фани бўйича дарс берадиган касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчилари, “Ўзбекистонда касбий кўникмаларни ривожлантииш” IV фаза лойиҳасининг ходимлари.

    Семинар мазмуни тўғрисида қисқача маълумот.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5087-сонли Фармонига мувофиқ, тадбиркорлик тузилмалари учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими сифатини тубдан ошириш, иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, таълим йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш, ҳар бир туман ва шаҳарларда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш доимий курсларини ташкил этиш вазифаси юклатилган.

    Мазкур Фармонда кўзда тутилган топшириқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3068-сонли қарори 6-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси томонидан  “Ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўяётган шахслар учун махсус курс” ўқув дастури ишлаб чиқилиб, тасдиқланган.

    Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) ва Палата ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ХМТ томонидан тайёрланган “Know About Business” (Бизнес билан танишув) ўқув қўлланмаси “Ўзбекистонда касбий кўникмаларни ривожлантириш” IV фаза лойиҳасининг молиявий кўмагида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг мутахассислари томонидан Ўзбекистон миллий таълим стандартларига мослаштирилган  ҳамда ўзбек ва рус тилларига таржима қилинган.

    Бугунги кунда “Бизнес билан танишув” ўқув қўлланмасининг ишлаб чиқилганлигини, негизида тадбиркорлик асослари ўқитиладиган курслар ташкил этиладиган олий ўқув муассасалари ва касб-ҳунар коллежларининг рўйхати вилоятлар ва туманлар кесимида шакллантирилганлигини ҳамда берилган топшириқлар ижросини сифатли таъминлаш учун юқори малакали тренерларга бўлган эҳтиёжнинг юқорилигини инобатга олган ҳолда,   Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг Қўшма буйруғига кўра семинар-тренинг ташкил этилиб, Палата ҳудудий бошқармалари ва касб-ҳунар коллежлари вакилларини тренерлар сифатида тайёрлаш кўзда тутилди.

    Семинарда иштирокчилар тадбиркорлик мақсадларини қўйиш, тадбиркор бўлишнинг йўллари, тадбиркорга муваффақият келтирувчи қобилиятлар, яхши бизнес ғояни излаш, корхонани қандай қилиб ташкил қилиш ва уни бошқариш, бизнес-режани ишлаб чиқиш бўйича қўникмаларга эга бўладилар.

    Мазкур семинар-тренингда тайёрланган тренерлар ўз навбатида барча вилоятларда каскад усулида туманлар/шаҳарлардаги тадбиркорлик асослари ўқитиладиган курсларни олиб борувчи  тренер-ўқитувчиларни малакасини оширдилар.

    Семинар-тренинг соҳанинг тажрибали мутахассислари томонидан олиб борилди.

    Лойиҳа тўғрисида қисқача маълумот.

    Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси Ҳукуматлари ўртасида 2015 йилнинг 30 июнда имзоланган икки томонлама битимга мувофиқ “Ўзбекистонда  касбий кўникмаларни ривожлантириш” IV фаза лойиҳаси амалга оширилмоқда.

    Лойиҳага Андижон, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан сув хўжалиги ва ичимлик сув таъминоти соҳалари касблари бўйича кичик мутахассислар тайёрлаётган  12 та касб-ҳунар коллежлари киритилган.  

    Лойиҳа Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Республика Савдо-саноат палатаси ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

    Лойиҳанинг умумий мақсади - таълим жараёни ва меҳнат бозори эҳтиёжлари ўртасида мувофиқликни ривожлантириш орқали – Ўзбекистон касб-ҳунар таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳисса қўшишдан иборат.

    Лойиҳадан кутилаётган натижалар

    1- натижа. Сув хўжалиги соҳасида «Талаб-ўқитиш-ишга жойлаштириш» цикли доирасида асосий вазирликлар ва идоралар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг яхшиланиши.

    2- натижа. Сув хўжалиги ва сув таъминоти соҳасида иккита касб бўйича кадрлар тайёрлаш тизимининг қабул қилиниши, ўрта-махсус касб-ҳунар  тизими ва катта ёшдагиларни ўқитиш тизими доирасида мутахассисларни ўқитишнинг йўлга қўйилиши.

     

    ЎзССП Ахборот хизмати

    27.10.2017

    16:47

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06