Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида “Yandex” компанияси билан учрашув бўлиб ўтди
6-декабр куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида “Yandex” компаниясининг директор ўринбосари С.Герштин бошчилигидаги Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Интернет тармоғи имкониятларини кенгайтириш, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг маҳсулотларини илгари суриш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу учрашувда «Yandex» компанияси имкониятлари орқали ўзбек ишлаб чиқарувчилар товарларини тарғиботига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Хусусан, “Yandex-Audiences” (реклама берувчининг ўз ресурсларидан фойдаланишга имкон берувчи хизмат, шунингдек “Yandex”даги реклама компанияларини ўрнатиш учун мавжуд бўлган "Yandex" маълумотлари), “Yandex-Metric” (веб-сайтларнинг иштирокини баҳолаш ва фойдаланувчи хатти-ҳаракатларини таҳлил қилишга мўлжалланган ҳизмат), шунингдек, “Yandex-Media” (маҳсулот таниб олишни таъминлаш учун рекламаларга рухсат берувчи реклама платформаси СРМ) каби имкониятлардир.
Йиғилишда томонлар Ўзбекистонда ва Россия, Қозоғистон ва Белоруссияда интернетда “Yandex” воситаларини қўллаш орқали ўзбек маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш имкониятларини кенг жорий этиш бўйича қўшма тренинглар ва семинарлар ўтказиш имкониятларини муҳокама қилишди.
Ўз ССП Ахборот хизмати
06.12.2017
14:57