“Ёшлар келажак бунёдкори”
“Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида ёш тадбиркорлик субъектларининг турли соҳалардаги самарали фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ёш тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар республика кўргазма-савдосининг очилиш маросими ўтказилди.
Бугун ўз ишини “Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остидаги ёш тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар республика кўргазма-савдоси ўтказишдан кўзланган мақсад ҳам ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, хусусан ёш тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, улар ўртасидаги ўзаро кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришда ёшлар тадбиркорлиги субъектларига ёрдам бериш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёшларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ўтган йиллар давомида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида кўплаб танловлар, кўргазмалар ҳамда форумлар ташкил қилинган ва улар орқали ҳудудлардаги ёш тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорликларини йўлга қўйиш ишлари олиб борилгани ҳамда 200 га яқин ёш тадбиркорлар иштирокида ташкил қилинган бугунги йирик – “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остидаги кўргазма-савдо илк маротаба ўтказилаётганини алоҳида таъкидлашди.
Мехмонлар ёш йигит-қизлар томонидан яратилган маҳсулотлар билан танишиб, уларнинг фаолиятини юксак бахолаб, келгуси ишларида муваффақиятлар тиладилар.
Маълумотларга кўра, Республикамизда ўттиз ёшгача бўлган тадбиркорлар 90 мингдан ортиқ ва бу жами тадбиркорлик субъектларининг 18 фоизини ташкил этади. Улар орасида ўзининг уддабуронлиги, тиришқоқлиги ва ишбилармонлик қобилияти, ўзи танлаган йўналишида юксак натижаларга эришган, юртимиз равнақига муносиб хисса қўшиб келаётган ёш тадбиркорларимиз ҳам мавжудлиги албатта кувонарли хол.
“Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остидаги кўргазма-савдо доирасида 13 декабр куни “Маҳаллийлаштириш дастури моҳияти ва қўлланиладиган имтиёзлар” мавзусида семинар ҳамда тажрибали тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар иштирокида маҳорат дарсларини ўтказиш режалаштирилган.
14 декабр куни эса иштирокчилар орасидан энг муваффақиятли ва қобилиятлилар “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши ёш ҳунарманди”, “Йилнинг энг яхши ёш фермери” номинациялари бўйича тақдирланадилар.
ЎзССП Ахборот хизмати
12.12.2017
14:50