Бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимининг тақдимоти
Ўзбекистонда ихтиёрий сертификатлаш дастури - BIR.UZ бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими яратилди. Ташкилотчилар: Ўзбекистон Савдо- саноат палатаси, Тошкент давлат иктисодиёт университети Тошкент молия институти ва «Норма» профессионал ривожланиш маркази.
BIR.UZ тизими бухгалтерларга билимларидаги камчиликларни тўлдириш ва ўз малакасини баҳолашга ёрдам беради. Иш берувчиларга эса ўз бухгалтерларини аттестациядан ўтказиш ва бизнесининг ҳусусиятларига мувофиқ тарзда уларнинг малакасини ошириш, бўш лавозимларга номзодларни танлашга кўмак беради.
Республикамизда шундоқ ҳам бухгалтерларни сертификатлашнинг миллий ва халқаро дастурлари (CAP, CIPA, CPA Eurasia, DipIFR ва бошқалар) муваффакиятли ишлаб турган бир пайтда BIR.UZ тизими нима учун керак? Бундан ташкари, бухгалтерия ҳисоби буйича мутахассисларни олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, малака ошириш марказлари тайёрлаб турган бўлса...
Охирги 10 йил мобайнида мамлакатимиз олий ўқув юртлари солиқ солиш бўйича 1600 дан ортиқ ва бухгалтерия ҳисоби бўйича 4350 мутахассисни, ўрта махсус ўқув юртлари тегишли тарзда - 2100 ва 115000 мутахассисни чиқарди. Меҳнат бозорига нодавлат таълим муассасаларида тайёрланган ўн минглаб бухгалтерлар кириб келди. Шунингдек НТМлар «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририда назарда тутилган бухгалтерия ходимларининг малакасини оширишда фаол иштирок этишаётир.
Бироқ кўплаб бухгалтерларнинг билим даражаси миллий бизнес талабларига жавоб бермайди, бу айникса жаҳон бозорига интеграциялашув шароитларида кўзга яққол ташланади. Бухгалтерларнинг бир қисми эса, солиқ органлари томонидан ўтказилаётган текширувларда кўринаётганидек, профессионал жиҳатдан умуман лаёкатсиздир. Бу ҳолат давлат манфаатларига ҳам, бизнес манфаатларига ҳам путур етказади.
BIR.UZ тизими - бу ўзига хос таълим ресурси ҳисобланади.
У иккита масалани ҳал этишга имкон беради:
1. 9 мутахассислик бўйича - кассирдан тортиб бош бухгалтергача - «ўқув тести» сервиси ёрдамида бухгалтерлар малакасини оширади;
2. бухгалтерларнинг профессионал малака даражасини малака имтиҳонида баҳолайди.
Ўқув тести
Ўқув тести 465 мавзу бўйича ўқув материаллари ва 3200 тадан ортиқ тестдан таркиб топган. Агар бухгалтер тест саволларига жавоб бераётганда хатога йул қўйса, тизим унга мазкур мавзу доирасида ўқув материалини очиб беради.
Ўқув тестларининг муаллифлари - «Норма» экспертлари, республика йирик компанияларининг амалиётчи бош бухгалтерлари, ТДИУ ва TMI ўкитувчилари, профессионал муҳаррирлар - бухгалтериянинг энг мураккаб масалаларини оддий тилда баён этиб беришган. Амалиётдан мисолларни келтириб, уларнинг нозик жиҳатларини баён этишган. Схемалар чизишган, хазиломуз расм-иллюстрациялар келтиришган, «эслатма»ларда энг муҳим жиҳатларни ажратиб кўрсатишган.
Тестларни топширишда уриниб кўриш имкониятларининг сони чекланмаган: саволлар анча кўп, улар ўзгариб туради. Бухгалтер ўқув материалини тўлиқ ўзлаштириб бўлгандан кейингина тестларни топшириш мумкин бўлади.
Энг муҳими - тестларни, қанча вақт керак бўлса, шунча ваққт мобайнида, ишдан ажралмаган ҳолда топшириш мумкин. Уйда дам олиш кунлари, сутканинг исталган вактида, агар интернетга уланадиган мобил қурилма бор бўлса, ҳатто поездда кетаётганда хам тестларни ечиб кетса бўлади.
Тестдан муваффакиятли ўтилгач, бухгалтер танланган малака бўйича билимларини тасдиқлайдиган электрон сертификатга эга бўлади. Бу сертификатни қоғозга чикариш, ёки агар зарурат бўлса, электрон шаклда резюмега жойлаштирса булади.
«Қалин Қоғоз» кўринишидаги нуфузли ҳужжатни олиш учун эса бевосита имтиҳони топширишга тўғри келади.
Малака имтиҳони
Бундай имтиҳон бухгалтерия касбининг ҳар бир ихтисослиги бўйича бевосита ўтказилади ва у 3 босқичдан иборат бўлади: тестлаш, вазиятли масалаларни ечиш ва бирламчи ҳужжатлар шаклларини тўлдириш.
Имтиҳон топширикларининг миқдори ва мураккаблиги ихтисосликка боғлиқдир. Масалан, Бош бухгалтер аттестатини олиш учун 2 имтиҳон кунлари мобайнида 80 та тестни топшириш, солиқ оқибатларини ҳисоблаб чиқиш ва 20 тагача хўжалик операцияларини ҳисобга олиш ҳамда ҳисобот ҳужжатларини тўлдириш керак бўлади.
15.12.2017
16:50