• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Ургенч шахрида Ўзбекистон-Корея бизнес-форуми ўтказилди

    2018 йил 30 январ куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Корея ишбилармон доира вакиллари хамда махаллий тадбиркорлар иштирокидаги Ўзбекистон-Корея бизнес-форуми ўтказилди.

    Ўзбекитон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил ноябр ойида Жанубий Корея Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига икки давлат ишбилармонлари ўртасида доимий равишда бизнес-форумлар ташкил этиш топширилган эди. Ушбу кўрсатманинг ижроси бўйича Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда Хоразм вилояти Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси ҳамкорлигида Урганч шаҳрида ўтказилган бизнес-форумни мисол қилишимиз мумкин. Ушбу тадбирдан асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси, хусусан Хоразм вилоятининг экспорт, инвестицион ва туристик салоҳиятини тақдимот қилишдан иборат. Шунингдек, мазкур тадбир икки давлат ишбилармонлари ҳамкорлигини ривожлантириш, шунингдек қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун қўшимча рағбат сифатида хизмат қилади.

    Бизнес форумда 30 дан ортиқ Жанубий Кореянинг қурилиш, косметика, савдо, заргарлик саноати каби соҳалардаги йирик компаниялари вакиллари иштирок этди

    Тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад икки давлат тадбиркорлари ўртасида савдо алоқалари йўлга қўйилиши ва кенгайишини қўллаб-қувватлаш, янги қўшма корхоналар сонини ҳамда икки томонлама маҳсулот айланмасини оширишдан иборат.

    Форумда қурилиш, озиқ-овқат саноати, савдо, заргарлик буюмлари, тиббиёт анжомлари, шахсий гигиена буюмлари, газбаллон ускуналари, қишлоқ хўжалиги машиналарини ишлаб чиқариш, АКТ, қадоқлаш материаллари, тўқимачилик ва тўқимачилик қурилмалари, логистика, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда тайёр маҳсулотларни чиқариш каби соҳаларда фаолият юритаётган Жанубий Кореядаги қурилиш, косметика, савдо, заргарлик саноати, қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш, енгил саноат каби соҳалардаги йирик компанияларнинг 30 га яқин вакиллари,  шунингдек, Кореялик ҳамкорлар билан ўз фаолиятини ташкил этиш истагини билдирган Хоразм вилоятида жойлашган йирик корхоналар ва компанияларнинг 150 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

    Ишбилармонлик учрашуви чоғида икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

    Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида Кореянинг асосий савдо ҳамкори ҳисобланади, жумладан Корея Республикасининг минтақа давлатлари билан маҳсулот айланмаси ҳажмининг ярмидан ортиғи Ўзбекистон улушига тўғри келади.

    Асосий экспорт позициялари: транспорт, қурилиш ва туризм хизматлари, пахта толаси, пластмасса ва ундан ясалган буюмлар, қурилиш материаллари, толали масса.

    Импорт позициялари: автотранспорт воситаларининг қисмлари, механик ва электр ускуналари, пластмасса ва ундан ясалган буюмлар, қорма металлдан ишланган буюмлар, кимёвий маҳсулотлар, резина маҳсулотлари ва ҳ.к.

    Ўзбекистон Республикасига жалб қилинган Корея Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми 7 млрд. АҚШ долларидан ошди.

    Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида корейс капитали иштирокидаги 460 дан ортик корхона фаолият юритмоқда (386 та қўшма корхона ва 75 та 100% корейс капиталига эга корхона). Ўзбекистонда 75 та корейс компаниясининг ваколатхонаси аккредитациядан ўтган.

    Ушбу компаниялар фаолиятининг асосий йўналишлари: нефтгаз, нефткимё ва кимё соҳалари, қазиб чиқариш, машинасозлик, электр техник, тўқимачилик, ахборот-коммуникация технологиялари, транспорт ва логистика, туризм, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқалар.

    Бизнес форум доирасида Жанубий Кореялик ишбилармонлар Хоразм вилоятидаги маҳаллий тадбиркорлар ҳамда ҳунармандлар томонидан ташкил этилган кўргазма билан танишдилар.

     

    ЎзССП Ахборот хизмати

    31.01.2018

    11:28

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06