Янгийўл шаҳрида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри ҳокимлигида тадбиркорлик субъектлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда, 50 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари, шаҳар ҳокими, Савдо-саноат палатасининг масъул ходимлари, Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ф.Маманов, ташкилот ва идораларнинг шаҳар бўлинмалари раҳбарлари иштирок этди.
Ушрашувни туман ҳокими Ф.Мирзаев очиб берди ва иштирокчиларга тадбиркорлик субъектлари учун яратилган шарт-шароитлар ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган муаммолар тўғрисида айтиб ўтди.
Шунингдек, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ф.Маманов сўзга чиқиб, бугунги кунда Президент топшириғига асосан Тошкент вилоятининг барча шаҳар ва туман тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказиш ва уларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича самарали тизим яратилганлиги тўғрисида айтиб, бундай учрашувлар Тошкент вилоятида видео-селектор ва жойларга чиққан ҳолда тадбиркорлар билан учрашиш орқали ташкил қилинаётганлиги тўғрисида айтди.
Учрашувда тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 10 та муаммо билдирилди, билдирилган муаммоларнинг деярли ҳаммаси шаҳар даражасида кўриб чиқиладиган муаммолардир.
Бу масалалар ечими юзасидан шаҳар ҳокими томонидан тегишли ташкилотларнинг шаҳар бўлинмалари раҳбарларига топшириқлар берилди.
ЎзССП Ахборот хизмати
27.02.2018
15:44