Исроилда ўтказиладиган семинарга таклиф этамиз
Исроилнинг тараққиёт сохасидаги халқаро ҳамкорлик агентлиги (MASHAV) Ҳамкорлик ва тараққиёт маркази (CСА) хамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда “Махсус таълимда ижодий фикрлаш ва инновациялар” мавзусида халқаро семинар ташкил этаётганини маълум қиламиз.
Семинар 2018 йилнинг 3-22 июнь кунлари Исроилнинг Иерусалим шаҳрида рус тилида ташкил этилади.
Ўқув дастури махсус этиёжга эга бўлган болалар учун турли модель ва методларни таълим сохасида қўллаш ва уларни атроф муҳитга интеграциялашувини ўргатишга қаратилган.
Семинар ташкилотчилари томонидан ўқиш билан боғлиқ харажатлар, дастур юзасидан ташрифлар, ётоқхона, тиббий суғурта, аэропортдан олиб келиш ва аэропортга олиб бориб қўйиш харажатлари молиялаштирилади. Халқаро парвозлар ва кунлик овқатланиш харажатлари иштирокчи маблағлари ҳисобига қопланиши кўзда тутилган.
Қатнашиш истагини билдирган тадбиркорларнинг қўйидаги хужжатларини 2018 йил 3 апрелга қадар тақдим этишингизни сўраймиз:
- Анкета;
- Паспорт нусхаси;
- Диплом нусхаси;
- ОВИР нусхаси (агар бор бўлса);
- 2та тавсиянома.
Қўшимча савол юзасидан Тадбиркорлик асосларига ўқитишни ташкил этиш бошқармаси етакчи мутахассиси Гулноза Шерматовага (Тел.: +998 71 150-60-06; Э-манзил: g.shermatova@chamber.uz) мурожаат этишингиз мумкин.
Семинар ҳақида МАЪЛУМОТ ва АНКЕТА
ЎзССП Ахборот хизмати
09.03.2018
15:25