Фарғонада Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди
29 март куни Фарғона вилоятида Ўзбекистон ва Киргизистон ўртасида чегара олди вилоят хокимларининг биринчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди.
Унда Республикамизнинг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятидан 130 дан ортиқ тадбиркорлик субъекталари ўз маҳсулотлари билан иштирок этишмоқда.
Кўргазмада маҳаллий тадбикорларимиз томонидан ишлаб чиқараётган маҳсулотлар билан яқиндан танишиш мақсадида Қирғизистон Республикасининг Ош, Жалолобод, Боткен вилоятларининг 60 дан зиёд тадбиркорлари қатнашиб, ўзаро тажриба алмашиб, хамкорлик алоқалари ўрнатиш масалалари бўйича келишиб олдилар.
Кўргазма якуни бўйича Ўзбекистон ва Кирғизистон ишбилармонлари ўртасида бизнес мулоқот бўлиб ўтди.
ЎзССП Ахборот хизмати
30.03.2018
16:50