Тадбиркор қонун ҳимоясида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва “Махалла” телерадиоканали билан ҳамкорликда 29 март куни маҳаллий тадбиркорлар иштирокида “Тадбиркор қонун ҳимоясида” номли кўрсатувни тасвирга олди.
Унда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида дуч келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммоларнинг аксарияти ер ажратиш, асоссиз равишда бино бузилиши билан боғлиқ холатлар, кредит олиш, маҳсулотларни экспорт қилиш, ҳориж ҳамкорларни излаб топиш, муаллифлик ҳуқуқи, инновацион гояларни амалиётга тадбиқ этишдир. Қатнашган 20 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ўзларини қийнаётган саволларга жавоб олдилар, муаммоси жойида ҳал этилган тадбиркорлар томонидан Палата ходимлари ва раҳбариятига миннатдорчилик билдирилди.
Тадбирда якунида суриштирув ва ўрганиш талаб этиладиган, тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммолар юзасидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мутахассислари ҳар битта тадбиркор билан алоҳида сухбатлашган холда, уларнинг хужжатларини қабул қилиб, муаммонинг ечими юзасидан тегишли ишларни бошлаб юборди.
“Тадбиркор қонун ҳимоясида” кўрсатувни 2 апрел куни “Махалла” телеканалининг кечки дастурларида томоша қилишингиз мумкин.
ЎзССП Ахборот хизмати
30.03.2018
18:16