Самаркандда «МЕНЕЖМЕНТ АСОСЛАРИ» мавзусида семинар ўтказилди
Куни кеча Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилояти бошқармаси қошида ташкил этилган «Самарқанд кадрларни тайёрлаш маркази» нодавлат таълим муассасаси, ҳамда мамлакатимизнинг етакчи консалтинг компанияси «Author Coaching Group» томонидан «МЕНЕЖМЕНТ АСОСЛАРИ» номли илк семинар ўтказилди.
Ушбу ўқув семинарда бугунги кунда Самарқанд вилоятида мувоффақиятли фаолият кўрсатиб келаётган корхона ва компания раҳбарлари, топ менежерлари ҳамда ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган ташабускорлар иштирок этишди.
Ўқув семинар давомида малакали тренер Баҳодир Фозилхўжаев иштирокчиларга тадбирнинг асосий мақсади бўлган - бизнесни мувоффақиятли бошқариш деган мураккаб ишни соддалаштириш борасидаги чуқур ва тажрибага асосланган билимини ушбу ўқув семинар иштирокчилари билан бўлишди.
«Менга семинар жуда хам ёқди. Мен яқинда менежер лавозимига тайинландим. Бошқарувчи сифатида ўз фаолиятнимни қандай қилиб тўғри олиб боришни ўйланиб турган эдим. Мазкур ўқув курсида мени ўйлантириб келган барча саволларга жавоб олдим. Ўйлайманки, бугун олган билимларимни келажакда самарали амалиётда ишлата оламан» - дейди иштирокчи Т.Булгакова («Samarkand Apparel» ХК МЧЖ)
Ўқув семинари интер-фаол услубда ташкил этилган бўлиб, турли амалий машқлар ёрдамида тренер томонидан иштирокчиларга менежментнинг асосий бўғинлари, бошкариш услублари ёритиб берилди.
ЎзССП Ахборот хизмати
05.04.2018
17:23