“Ёш ватандошлар” фестивали доирасида амалий семинарлар ўз ишини бошлади.
2018 йил 12 апрель куни “Ёш ватандошлар” фестивали доирасида тадбиркорлик йўналишидаги амалий семинар бўлиб ўтди.
Хорижда фаолият олиб бораётган Ўзбекистон ёшлари, мамлакатимиздаги ёш тадбиркорлик субъектлари, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбар ходимлари иштирок этган мазкур амалий семинарни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раисининг биринчи ўринбосари О.Тожиев очиб берди.
Семинарда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Давлат инвестиция қўмитаси ҳамда Ўзбекистоннинг тажрибали тадбиркорлари ўз тақдимотлари билан иштирок этишди.
Тақдимотлар асосан, Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хорижда фаолият олиб бораётган ёшларимизни хабардор қилиш ва улар орқали янги лойиҳаларни амалиётга жорий қилиш борасида фикрлар алмашилди.
Фестивал доирасида семинарлар 13-14 апрель кунлари ўз ишини Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ўтказилиб, фестивал 16 апрел кунига қадар ўз ишини давом этиради
ЎзССП Ахборот хизмати
12.04.2018
15:41