Халқаро Меҳнат ташкилоти билан ЎзССП ҳамкорлиги
Халқаро Меҳнат ташкилоти Италиянинг Турин шаҳридаги Халқаро трейнинг марказида “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга доир ҳолатларни аниқлаш ҳамда суриштириш” мавзусида ўқув-тренинг ташкил этди. Айни вақтда унда Ўзбекистон, Тожикистон, Швейцария, Малайзия, Непал, Шри-Ланка, Кения, Уганда, Тайланд, Вьетнам ва Перу каби давлатлардан келган турли соҳа вакиллари иштирок этмоқда. Мазкур тренингда Ўзбекистон энг йирик делагация билан қатнашмоқда.
Халқаро Меҳнат ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош техник маслаҳатчиси Jonas Astrup ва идора мулозими Oxana Lipkanu, Ўзбекистон Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг етакчи мутахассислари, ННТ вакиллари бор.
Тренингнингда Халқаро Меҳнат ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош техник маслаҳатчиси Jonas Astrup Ўзбекистонда мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳолатлар қай даражада экани ҳақида тақдимот ўтказди. "Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнат тушунчаси қонунчиликда ҳам мустаҳкамлаб қўйилганини қайд этар экан, Президент Шавкат Мирзиёев етакчилигидаги янги ҳукумат айни қонунчилик талабларини бажаришни ўзининг устувор вазифаларидан бири сифатида белгилаб олганини билдирди" - дейди Jonas Astrup.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили ЎзССПнинг Халқаро Меҳнат ташкилоти ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро хамкорлик алоқалари хақида ўз тақдимоти орқали иштирокчиларни хабардор қилди.
ЎзССП Ахборот хизмати
12.04.2018
16:09