БИЗНЕС ЮРИТИШНИНГ ТАШКИЛИЙ ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАЛАРИ
2018 йил 13 апрелда Савдо-саноат палатасида “Бизнес юритишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари” мавзусида Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари иштирокида давра суҳбати.
Давра суҳбатида “Бизнинг юритишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришда палатанинг роли” ва “Хорижий инвестицияларни жалб қилишда халқаро тижорат арбитражининг аҳамияти” мавзуларида Палата ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судининг раиси Фозилжон Отахонов ва Палатанинг масъул ходими Бобур Ибадуллаевларнинг маърузалари тингланди.
Тингловчилар Палатанинг тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, ишчанлик муҳитини такомиллаштириш, Палата аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш, тадбиркорларнинг чет эллик шериклар билан алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти билан таништирилди.
Давра суҳбати иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузурида Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди ҳамда Ҳакамлик судини ташкил қилиниши, амалий фаолияти ва уларнинг ҳуқуқий асослари, шу жумладан низомлари, Регламентлари, Арбитраж (ҳакамлик) йиғими ва харажатлари тўғрисида низомлари мазмун-моҳияти кенг муҳокама қилинди. Айниқса, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси давра суҳбати иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди ва лойиҳа бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Тингловчиларни қизиқтирган – тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай муҳитни шакллантириш, халқаро ҳуқуқ ва бизнес юритиш амалиётининг умум эътироф этилган нормаларини жорий қилиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий шароитларини яхшилашга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаш-тириш; тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш, шу жумладан давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари билан муносабатларда, шунингдек судда ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш; тадбиркорлик фаолияти учун кадрлар таълими ва уларни тайёрлаш тизими ривожлантирилишини, тадбиркорларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш ташкил этилишини қўллаб-қувватлашга оид саволларга батафсил жавоблар берилди.
ЎзССП ахборот хизмати
16.04.2018
17:59