Халқаро стандартларни жорий этишга қаратилган амалий конференция бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Ўзстандарт” Агентлиги ва Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда 2018 йил 16 апрель куни “Radison Blu Tashkent” меҳмонхонасида “Халқаро стандартизация ташкилотининг 22000 ва 9001 стандартларини республикамиз корхоналарида жорий этиш маҳсулотлар экспортини рағбатлантириш ва рақобатбардошлигини оширишнинг ўрни. Стандартларнинг янги таҳририга ўтишнинг амалиёти” мавзусида амалий конференция ташкил этилди.
Амалий конференцияда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Ж.Ураков иштирок этиб, кириш сўзи билан барча қатнашчиларни қутлади ва халқаро стандартларни Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарида жорий этишнинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтди.
Мазкур тадбирда 80 тадан ортиқ маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг вакиллари, стандартларни жорий этишга масъул мутахассис ва экспертлар иштирок этди.
Тадбир давомида Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг 22000 – 2018 озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича стандарти янги таҳрирининг тақдимоти ўтказилди, унга киритилган асосий ўзгартириш ва янгиликлар тушунтириб берилди ҳамда мазкур стандартларни республикамиздаги маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарида жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
ЎзССП Ахборот хизмати
16.04.2018
18:08