“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунинининг мазмун-моҳияти
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида 2018 йил 13 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунинининг мазмун-моҳиятини жойларда аҳолига хусусан тадбиркорлик субъектларига етказиш юзасидан видеоконференция тарзида йиғилиш ўтказилди.
Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Жамшед Ураков бошчилигида ўтказилган ушбу видеоконференцияда Палата Ижро этувчи қўмита бошқармалари, ҳудудий бошқармаларнинг бошлиқлари, бошлиқ ўринбосарлари ва масъул ходилари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг вакиллари иштирок этди.
Жонли мулоқот тарзида ўтказилган ушбу тадбирда қабул қилинган Қонуннинг тартибга солувчи соҳалари билан бирга аввалги амалиётдан фарқли равишдаги тадбиркорлик субъектлари учун бўлган қулайликлари, уларнинг ҳуқуқлари ва манфатталрини кафолатловчи ҳолатлар тўғрисида гап борди.
Давлат харидларини амалга оширишнинг беш тури яъни - электрон аукцион, электрон дўкон, танлов, тендер ва ягона етказиб берувчилардан харидларни амалга ошириш турлари амалиётга киритилганлиги билдирилди, уларга тушунтиришлар берилди.
Тадбир якунида, бирилган маълумотларни тадбиркорларга етказилиши ва зарурий тушунтиришлар берилиши бўйича Савдо-саноат палатасининг ҳудудий тузилмаларига тегишли тавсиялар берилди.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунинининг қисқача мазмуни
Қонун 12 та боб ва 79 моддадан иборат
ЎзССП Ахборот хизмати
17.04.2018
17:03