Ўшда Ўзбекистон – Қирғизистон қўшма корхонаси очилди
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида “Имзо” Ўзбекистон — Қирғизистон қўшма саноат корхонаси очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўш шаҳар мери Айтмамат Кадирбаев металлопластик ойна ва эшиклар ишлаб чиқариладиган мазкур қўшма саноат корхонасининг очилиши Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон давлат раҳбарларининг икки мамлакат ўртасидаги саноат кооперациясини ривожлантириш ва бизнес муҳитни мустаҳкамлаш бўйича сиёсий иродаси ҳамда биргаликдаги саъй-ҳаракатлари шарофати билан амалга ошди.
— Ҳамкорликка оид белгиланган дастур доирасида Қирғизистон ва Ўзбекистон халқлари манфаатларига тўғри келадиган қўшма корхоналарни очиш бўйича ишлар давом эттирилади, — деди у. — Оддий одамлар жуда хурсанд ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг қўшнилар билан муносабати бўйича сиёсати ҳақида катта умид билан гапирмоқда. Ўзбекистон ҳаётидаги барча соҳалар ва ўзбек-қирғиз алоқаларида сўнгги пайтларда рўй бераётган кенг миқёсдаги ўзгаришлар қўшма лойиҳаларни амалга оширишга ҳам ижобий таъсир кўрсатаяпти.
27.04.2018
11:10