“Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий хамкорликни ривожлантириш истиқболлари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
8 май куни Ўзбекистон Савдо саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ва Литва Республикаси ишбилармон доира вакиллари иштирокида “Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий хамкорликни ривожлантириш истиқболлари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Литва Республикаси Ташқи ишлар вазири Линас Линкявичюс иштирок этди.
Ушбу тадбир ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантириш, шунингдек қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун қўшимча рағбат сифатида хизмат қилади.
Давра суҳбатини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад икки давлат тадбиркорлари ўртасида савдо алоқалари йўлга қўйилиши ва кенгайишини қўллаб-қувватлаш, янги қўшма корхоналар сонини ҳамда икки томонлама маҳсулот айланмасини оширишдан иборат.
Ишбилармонлик учрашуви чоғида икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Тадбир давомида Литва Репсубликаси делегация вакиллари Ўзбекистонда иқтисодиётнинг турли тармоқларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган улкан ислохотлар ҳамда мамлакатимизда инвесторлар ва тадбиркорлар учун яратилган қулай шарт шароитлар ва имтиёзларни юқори бахолаб, бугунги давра суҳбати Ўзбекистон ва Литва ишбилармон доира вакиллари учун ўзаро тажриба алмашиш имконияти беришини таъкидлаб ўтдилар.
Тадбир давомида иштирокчилар, амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотлар, ишбилармонлик мухитини яхшилаш, бизнесни қўллаб қуватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг хуқуқий химоя қилиш, мамлакат иқтисодиётининг инвестицион жозибадорлигини ошириш, ташкил этилган ва фаолият юритаётган ЭИЗ да инвесторлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.
Қайд этиш керакки, 2017 йилда икки мамлакат ўзаро товар айланмаси қарийиб 260,0 млн. АҚШ долларни ташкил қилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида Литва инвесторлари иштирокидаги 14 та корхона фаолият юритмоқда (шундан 3 та 100% Литва капиталига эга корхона). Ўзбекистон Республикасида Литванинг 2 та корхона ваколатхоналари аккредитациядан ўтган.
Ушбу компаниялар фаолиятининг асосий йўналишлари: кимё, озиқ -вқат, қурилиш, фармацевтика ва туризм.
Литва Республикаси Ташқи ишлар вазири Линас Антанаса Линкявичюс иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот-анжумани ўтказилди.
Давра суҳбати доирасида икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокида ўзаро В2В учрашувлари ҳам ўтказилди. Бу эса ўз навбатида ўзаро хамкорлик алоқаларини янада мустахкамлаш, қўшма корхоналар сонини кенгайтириш, инвестицион лойихаларни амалга ошириш имконини яратади.
ЎзССП Матбуот ҳизмати
08.05.2018
16:52