• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    “ҲАКАМЛИК СУДЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ”

    Ўзбекистон  Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий  бошқармаси томонидан жорий  йилнинг 8 май куни Қарши шаҳрида “Ҳакамлик судлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзусида “давра суҳбати” ўтказилди.

    “Давра суҳбати”да Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг  Қашқадарё вилоят  ҳудудий бошқармаси ходимлари, Ҳакамлик суди судьялари, Қашқадарё вилоят Иқтисодий суди ва Адлия бошқармаси масъул ходимлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари, тижорат банклари ва акциядорлик жамияти юридик хизмати ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

    Унда иштирокчилар томонидан Ҳакамлик судлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва уни такомиллаштириш, ҳакамлик муҳокамасининг афзалликлари, Ҳакамлик судларига мурожаат қилиш тартиби ва бу борада тадбиркорлик субъектлари фаоллигини ошириш каби масалалар, шунингдек Қашқадарё вилоят ҳудудий  бошқармаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар сабаблари муҳокама қилинди.

    “Давра суҳбати” иштирокчилари таъкидланганидек, мамлакатимизда ҳакамлик судларини ташкил қилиш ва фаолиятининг ҳуқуқий асослари яратилган, уларни низоларни муқобил ҳал этишда асосий нодавлат орган сифатидаги фаолият кўламини йилдан йилга кенгайиб бормоқда. Бунга сабаб Ҳакамлик суди ўз фаолиятини қонунийлик, мустақиллик, ҳакамлик муҳокамаси маълумотларининг ошкор қилинмаслиги, ҳакамлик судьяларининг холислиги, диспозитивлик, ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги каби приципларига риоя қилган ҳолда амалга оширишидадир.

    Ҳакамлик суди қуйидаги афзалликларга эга: тежамкорлик; низони тезкорлик билан кўриб чиқиш; ҳакамлик судьяларини мустақил танлаш ва низони ҳал қилиш тартиб-таомилини мустақил белгилаш имконияти мавжудлиги; келишув битимига эришиш ва ҳамкорлик муносабатларини сақлаб қолишга шароит яратиш; ҳакамлик муҳокамаси маълумотларининг ошкор қилинмаслиги;  ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш механизми мавжудлиги.

    Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг раиси Фозилжон Отахонов ўз маърузасида қуйидаги рақамларга эътибор қаратди: Палата ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида ташкил қилинган 15 та Ҳакамлик судлари томонидан 2017 йилда 2465 та ишлар кўрилган бўлиб, даъво суммаси 114,2 млрд. сўм, 5,4 млн АҚШ долларини ташкил қилган. 2018 йилнинг 1 чорагида эса даъво суммаси 104,1 млрд. сўм, 1,4 млн АҚШ доллар бўлган 834 та иш кўриб чиқилган, бу ўтган йилнинг биринчи чорагида кўрилган ишлар сонига нисбатан 408 тага кўпдир. Аммо Палатанинг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди томонидан 2017 йил 1 чорагида 37 та иш кўрилган бўлсада, жорий йилнинг биринчи чорагида бирорта ҳам иш кўрилмаган. Ушбу масала тадбир иштирокчилари томонидан қизғин муҳокама қилинди ва улар бунга асосий сабаб сифатида қуйидагиларни келтирдилар:

    Ҳакамлик судлари фуқаролик жамиятининг таркибий қисми сифатида ривожлантирилиши лозимлигини тарғибот ва ташвиқот қилишга аввало ҳакамлик судларини ташкил қилган юридик шахслар, қолаверса айрим давлат органлари, оммавий ахборот воситалари  етарли даражада эътибор бермаётганлиги;

    ваколатли  судлар, айниқса фуқаролик  ишлари бўйича судьяларнинг  Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари билан боғлиқ ишларни кўриш бўйича малакасини тизимли ошириш мақсадга мувофиқлиги;

    тадбиркорлик субъектларининг  Ҳакамлик судларига мурожаат қилишдаги афзалликлардан бехабарлиги ёки эътиборсизлиги;

    тижорат  банкларининг  фақат ўз манфаатларини ўйлаб  иқтисодий низоларни, давлат божини тўлашдаги имтиёзидан фойдаланиб ёки Савдо-саноат палатаси орқали давлат божини олдиндан тўламасдан судларга даъво аризалари киритаётганлиги ва бундай ҳаракатлари билан ўз мижозларига  ортиқча харажатлар юклаётганлиги;

    Ҳакамлик судлари моддий-техника таъминоти ва масъул котиблари иш ҳақлари учун ҳакамлик йиғими етарли эмаслиги, ҳакамлик муҳокамасининг махфийлигини таъминлайдиган алоҳида суд мажлиси зали кўпчилик ҳудудий бошқармаларда мавжуд эмаслиги.

    Давра суҳбати иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари умумлаштирилиб, Ҳакамлик судлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қуйидаги таклифлар киритилди:

    Ҳакамлик судларининг фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва локал ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифларни тайёрлаш;

    оммавий ахборот воситаларида Ҳакамлик судлари фаолиятини кенг ёритиш, хусусан ҳуқуқий журналлар ва газеталарда “ҳакамлик муҳокамаси” рубрикасини доимий равишда очиш, махсус телекўрсатувлар ва радио эшиттиришлар ташкил қилиш;

    Ҳакамлик судлари амалиётини умумлаштириш асосида фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳакамлик муҳокамасида кўриб чиқиш бўйича тавсиялар тайёрлаш ва тўплам чоп этиш;

    Ҳакамлик судларининг ваколатли судлар билан ўзаро алоқаларининг ҳуқуқий асосларини яратиш ва Ҳакамлик суди ҳал қилув қарорлари билан боғлиқ ишларни кўриш натижалари бўйича тизимли равишда ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;

    Ҳакамлик суди (ҳал қилув қарори, ажрим, хабарнома ва бошқалар) ва ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг (ҳакамлик битими, даъво аризаси, ариза, илтимоснома ва бошқалар) ҳуқуқий ҳужжатлари базасини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш;

     ҳакамлик судьяларининг малакасини ошириш ва ҳакамлик судьялигига номзодларни қайта тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш;

    Ҳакамлик судлари фаолияти ва ҳакамлик муҳокамаси масалалари бўйича тизимли равишда ўқув тренинглар, семинар ва давра суҳбатлари ташкил этиш ҳамда бунга грант маблағларини кўпроқ жалб қилиш.

    10.05.2018

    12:10

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06